Жаҳон

Эрон Россиядан ёрдам сўрамади — Кремл

Дмитрий Песков Яқин Шарқдаги уруш Москванинг уруши эмаслигини ва уни фақат бошлаган одам тўхтатиши мумкинлигини айтди.

Эрон Россиядан ёрдам сўрамади — Кремл

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга Яқин Шарқдаги кескинлик ортиб бораётган бир пайтда Россия Эрон томонидан ҳеч қандай қурол-яроғ ёки бошқа амалий ёрдам юзасидан сўров олмаганини маълум қилди.

 

Песковнинг таъкидлашича, Москва сиёсий дастакдан ташқари, Яқин Шарқдаги урушга аралашмайди ва бу Россиянинг уруши эмас. 

 

“Россия ўз манфаатларига мос келадиган ишларни амалга оширишга интилади ва бу урушни тўхтата олмайди; буни бошлаган томон тўхтатиши мумкин”, — дея қўшимча қилди Песков.

 

Шунингдек, котиб Яқин Шарқдаги низо Россиядаги ёнилғи нархларига таъсир қилмаслигини, бозорни монополияга қарши кураш органлари назорат қилаётганини қайд этди. Европага газ етказиб беришни тўхтатиш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини, у фақат ҳукуматга топшириқ сифатида берилганлигини билдирди.

 

Россия ва Эрон 2025 йилда стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолаган, бироқ у ўзаро мудофаа мажбуриятларини кўзда тутмайди. 

 

Шу ҳафта Россиянинг БМТдаги вакили Эронга қилинган ҳужумларни “атайлаб уюштирилган, олдиндан режалаштирилган ва асоссиз қуролли тажовуз” сифатида қоралагани маълум қилинган эди.

custom img

АҚШда “Аллигатор Алкатраз” қамоқхонаси ёпилиши мумкин

Марказ ҳукуматга кунига 1 миллион доллардан ортиқ харажат келтираётгани қайд этилди.

custom img

Германия аэропортлари рейслар оммавий бекор қилиниши мумкин

Ёз мавсумида парвозларнинг тўхташи 20 миллион йўловчига таъсир кўрсатиши мумкин.

custom img

Эрон Мужтабо Хоманаийнинг жароҳатлари ҳақида илк бор маълумот берди

АҚШ давлат раҳбарининг қиёфаси бузилгани даъво қилинди.

custom img

Эпштейннинг акаси “ўз жонига қасд хати”ни қалбаки деб атади

Марк Эпштейн судда тақдим этилган ёзувга эътироз билдирди.

custom img

Россия ва Украина уч кунлик сулҳ тузди

Ушбу ташаббус АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан илгари сурилган.

custom img

АҚШ Кубага қарши санкцияларни кучайтиради — Рубио

Санкциялар Трамп томонидан имзоланган янги фармон асосида кучайтирилмоқда.

custom img

Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди

Собиқ элчи россияликларга ноқонуний виза сотишда айбланмоқда.

custom img

Кремлнинг Парад режалари ўзгариб кетди

7 май куни ТАСС ахборот агентлиги томонидан ҳарбий парадда иштирок этадиган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Унда 9 давлат қатнашиши ёзилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"