Жаҳон

Эронга мен айтган раҳбар тайинланади — Трамп

Қўшма Штатлар президенти Эрон oлий раҳнамоси сифатида Хоманаийнинг ўғли тайинланишига қарши чиқди.

Эронга мен айтган раҳбар тайинланади — Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп Axios нашрига берган интервьюсида Эронда ҳокимият тепасига марҳум олий раҳнамо Али Хоманаийнинг ўғли келишига қаршилигини билдирди ва янги раҳбарни танлаш жараёнида шахсан иштирок этишини маълум қилди.

 

Трампнинг сўзларига кўра, Оятуллоҳ Хоманаийнинг ўғли Мужтабо Хоманаий Вашингтон учун маъқул бўлмаган номзод ҳисобланади. Президент Эрондаги аввалги сиёсатни давом эттирадиган ҳар қандай вориснинг тайинланишига АҚШ қарши эканини таъкидлади ва агар унга маъқул номзод тайинланмаса, Қўшма Штатлар беш йил ичида яна уруш бошлашга тўғри келишини билдирди.

 

Мужтабо Хоманаий 28 февраль куни отаси вафотидан сўнг асосий раҳнамолик учун номзод бўлиб қолган. Янги раҳбарни Эрон Экспертлар ассамблеяси сайлаши керак бўлиб, 4 март куни ассамблея аъзоси Маҳмуд Ражаби жараён аллақачон бошланганини маълум қилган.

 

Ҳозирда мамлакатни уч кишидан иборат муваққат кенгаш бошқармоқда: Масъуд Пезешкиён, суд ҳокимияти раҳбари Ғулом Ҳусайн Муҳсиний-Эжеий ва Оятуллоҳ Ориф.

 

Экспертлар ва нашрлар, жумладан The New York Times, Мужтабо Хоманаийнинг тайинланиши мамлакат ичида норозилик ва шиа руҳонийлари томонидан қаршиликка сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. 

 

Исроил эса Эронда аввалги сиёсатни давом эттирувчи янги раҳбар “йўқ қилиш учун нишон” бўлиши мумкинлигини билдирган.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Эронга мен айтган раҳбар тайинланади — Трамп | Zamon.uz