Жаҳон

Эрондаги қизлар мактабига зарба АҚШ кучлари томонидан берилган — The New York Times

Ушбу ҳодиса АҚШнинг мактаб яқинидаги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси денгиз базасига берган зарбалари пайтида содир бўлган.

Эрондаги қизлар мактабига зарба АҚШ кучлари томонидан берилган — The New York Times

The New York Times'нинг хабар беришича, 28 февраль куни Эрон жанубидаги Минoб шаҳридаги бошланғич мактабга қилинган ҳужум Қўшма Штатлар ва Исроил Эронга ҳужум қилганидан бери тинч аҳоли орасида қурбонлар сони бўйича энг кўп маълум бўлган воқеа бўлди ва ҳали ҳеч бир томон жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

 

Аммо The New York Times томонидан тўпланган далиллар — жумладан, янги эълон қилинган сунъий йўлдош тасвирлари, ижтимоий тармоқлардаги постлар ва тасдиқланган видеолар — мактаб биноси Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан бошқариладиган қўшни денгиз базасига қилинган ҳужумлар билан бир вақтда содир бўлган аниқ зарба натижасида жиддий зарар кўрганлигини кўрсатади.

 

“Қўшма Штатлар мактабга ҳаво ҳужуми уюштирганми ёки йўқми деган саволга Оқ уй матбуот котиби: "Биз билмаймиз. Harbiy departament бу масалани текширмоқда", деб жавоб берди”, дейилади хабарда. 

 

Reuters нашрининг манбаларига кўра, ҳарбий терговчилар ҳозирча айнан қандай ўқ-дори ишлатилганини, айнан ким зарба бериши мумкинлигини ва нима сабабдан мазкур объект нишон бўлганини аниқламаган. 

 

Шу билан бирга, улар янги маълумотлар АҚШдан жавобгарликни олиб ташлаши ва бошқа томонни кўрсатиши мумкинлигини ҳам истисно қилмайди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрондаги қизлар мактабига зарба АҚШ кучлари томонидан берилган — The New York Times | Zamon.uz