Жаҳон

Еврокомиссия янги миграция инқирозидан хавотирда — Die Welt

Туркия 90 минг қочқин учун чодир шаҳарчаси қуришга тайёргарлик кўрмоқда.

Еврокомиссия янги миграция инқирозидан хавотирда — Die Welt

Еврокомиссия АҚШ-Исроил ва Эрон билан боғлиқ можаролар туфайли кенг кўламли миграция ҳаракати бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб Die Welt ёзмоқда.

 

Қайд этилишича, Яқин Шарқдаги можаро чўзилиб кетса, Эрон ва қўшни давлатларда гуманитар инқироз юзага келиши ва 2015 йилдаги каби миграция ҳаракатлари бошланиши мумкинлиги билдирилган.

 

Маълумотларга кўра, ҳозирнинг ўзида мамлакат ичида, қишлоқ жойларга ва денгиз соҳилларига одамларнинг кўчиши кузатилмоқда.

 

Брюсселдаги муҳокамаларда, айниқса, Эронда истиқомат қилувчи 2,5 миллионга яқин афғонлар билан боғлиқ вазият хавотир уйғотаётгани таъкидланган. Агар вазият янада беқарорлашса, улар мамлакатни тарк этиб, қўшни давлатларга, биринчи навбатда, Туркияга йўл олишлари мумкин.

 

Шунингдек, Туркия ички ишлар вазири Мустафо Чифтчи чоршанба куни учта Туркия-Эрон чегара пунктида ноодатий ҳаракатлар кузатилмаганини айтди. Шунга қарамай, ҳукумат буфер зонаси ва 90 минг нафаргача қочқин учун чодир шаҳарчасини қуришга тайёргарлик кўрмоқда.

 

Европа Иттифоқининг Бошпана масалалари бўйича агентлиги ҳисоботига кўра, 90 миллион аҳолига эга Эронда ҳатто қисман беқарорлик ҳам катта миграция оқимини келтириб чиқариши мумкин. Агар аҳолининг камида 10 дан 1 қисми мамлакатни тарк этишга мажбур бўлса, оқибат кўлами сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик миграция инқирозлари билан таққосланиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Еврокомиссия янги миграция инқирозидан хавотирда — Die Welt | Zamon.uz