Жаҳон

Исроил Байрутни бомбардимон қилди: Эронга қарши уруш кўлами кенгайди

Исроил “Ҳизбуллоҳ”ни йўқ қилиш учун Ливанга ҳужум қилмоқда.

Исроил Байрутни бомбардимон қилди: Эронга қарши уруш кўлами кенгайди

Жума куни Исроил Байрутнинг жанубий туманларини бомбардимон қилди ва бутун ҳудудни эвакуация қилишни буюрди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, бу ҳаракат Исроил ва АҚШ бир ҳафта олдин бошлаган Эронга қарши урушни сезиларли даражада кенгайтиришга олиб келди.

 

Исроил Байрутдаги бомбардимонни Эрон билан алоқадор “Ҳизбуллоҳ” шиалар милициясини йўқ қилиш мақсадида кучайтиргани айтилмоқда. “Ҳизбуллоҳ” 1980 йиллардан бери Ливан сиёсатида кучли таъсирга эга бўлиб, айни ҳафта оятуллоҳ Али Хоминаийнинг ўлимига жавобан Исроилга қарши ўт очган.

 

Исроил армияси бутун тун давомида Байрутга 26 та зарба берганини ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган “Ҳизбуллоҳ” қўмондонлик марказлари ва қурол сақлаш омборлари нишонга олинганини маълум қилди.

 

“Биз кўчаларда ухлашга мажбур бўлдик — баъзилар машинада, баъзилари кўчада, баъзилар пляжда,” — деди 43 ёшли байрутлик Жамал Сейфеддин. У Байрутнинг жанубий туманларидан қочиб, пойтахт марказидаги кўчаларда тунги соатларни ўтказган. 

 

Исроил тарих давомида Ливанга бир неча бор таҳдид қилган, энг сўнгги марта 2024 йилда “Ҳизбуллоҳ”ни заифлаштирган бомбардимон кампаниясини амалга оширган эди. Аммо жума кунидаги зарбалар Байрутдаги уруш тарихида олдинги тажрибалар билан солиштирганда мисли кўрилмаган даражада кучли бўлгани айтилмоқда.

 

Исроил аҳолини Байрутнинг жанубий ҳудудини тарк этишга чақирган. Аввалги кампанияларда фақат кичик ҳудудларда эвакуация талаб қилинган эди. Байрутни бомбардимон қилиш билан бир вақтда Исроил Теҳрондаги инфратузилмани нишонга олиш мақсадида Эронга қарши янги зарбалар беришни бошлаган.

 

Исроил ҳудудида ҳам портлашлар эшитилиб, Исроил мудофаа тизими Эрондан келаётган зарбаларни йўқ қилишга ҳаракат қилган. Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Тел-Авив марказини нишонга олган ракета ва дрон операциясини амалга оширганини маълум қилган.

 

Шунингдек, тунги соатларда Эрон дронлари Қатар, Ал-Удейд АҚШ авиабазасини ҳам нишонга олган, бу Яқин Шарқдаги энг йирик АҚШ базаси ҳисобланади. Қатарлик расмийлар жабрланувчилар йўқлигини билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Исроил Байрутни бомбардимон қилди: Эронга қарши уруш кўлами кенгайди | Zamon.uz