Ўзбекистон

Кўп хонадонли уйлар қурилишида комплекс ёндашув жорий этилади

Президент қарори билан 2026–2028 йилларда айрим ҳудудларда махсус ҳуқуқий режим тажриба тариқасида қўлланилади.

Кўп хонадонли уйлар қурилишида комплекс ёндашув жорий этилади

Ўзбекистонда кўп хонадонли мажмуаларни барпо этишда комплекс қурилиш механизмларини жорий этиш ва жараёнларда шаффофликни таъминлаш бўйича янги тартиблар белгиланди. Бу ҳақда Президентнинг “Кўп квартирали турар жой мажмуаларини қуришда комплекс қурилиш механизмларини жорий этиш ва шаффофликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

 

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 мартдан 2028 йил 1 мартгача айрим ер участкаларида кўп квартирали уйларни комплекс қурилиш механизмлари асосида барпо этишни назарда тутувчи “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими тажриба тариқасида жорий этилади.

 

Президентнинг аввал қабул қилинган ПФ–29-сон фармонига мувофиқ ташкил этилган инвестиция компаниялари ҳудудларда комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш учун масъул ташкилот сифатида фаолият юритади.

 

Қарорда ҳудудларда яшил боғлар, экопарклар ва хиёбонлар барпо этиш инвестиция компаниялари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланган. Бунда мазкур мақсадлар учун давлат мулки объектлари ва ер участкаларини сотишдан маҳаллий бюджетга тушадиган маблағларнинг 10 фоизи, шунингдек маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларининг камида 5 фоизи йўналтирилиши кўзда тутилган.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳрида яшил ҳудудларни кенгайтириш ҳамда ҳар бир туманда биттадан экобоғ барпо этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

 

Қарорга мувофиқ, 2027 йил 1 январдан бошлаб кўп квартирали уйларнинг қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун бериладиган рухсатнома “Шаффоф қурилиш” тизими орқали “Уй-жой” ягона рақамли урбанизация платформасида идоралараро интеграция асосида автоматик тарзда шакллантирилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Кўп хонадонли уйлар қурилишида комплекс ёндашув жорий этилади | Zamon.uz