Жаҳон

Озарбайжон Эрондаги дипломатларини чақириб олишга қарор қилди

Қарор Нахчивондаги дрон ҳужумидан сўнг қабул қилинган, аммо Эрон томони воқеа ортида учинчи кучлар бўлиши мумкинлигини билдирган.

Озарбайжон Эрондаги дипломатларини чақириб олишга қарор қилди

Озарбайжон ҳукумати Эрондаги дипломатик ходимларини чақириб олишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов маълум қилди.

 

Унинг таъкидлашича, мазкур қарор Илҳом Алиев томонидан қабул қилинган. Байрамовнинг сўзларига кўра, Боку Эрондаги дипломатик миссияда фаолият юритаётган барча ходимларни мамлакатга қайтаришни режалаштирмоқда.

 

Мазкур қарор 5 март куни Нахчивон Автоном Республикаси ҳудудига учувчисиз учиш аппарати ҳужуми юз бергани ҳақидаги хабарлар фонида қабул қилинган. Озарбайжон томонининг маълумотига кўра, икки дрон аэропорт биноси ҳамда мактаб яқинидаги ҳудудга зарба берган, натижада тўрт нафар фуқаро жароҳат олган.

 

Боку мазкур ҳужумда Эронни айблаб, ҳудудга жами тўртта дрон юборилганини билдирган.

 

Теҳрон эса ушбу айбловларни қатъиян рад этмоқда. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Байрамов билан ўтказган суҳбатида Эрон ҳужумга алоқадор эмаслигини таъкидлаб, воқеа ортида икки давлат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштиришга уринaётган кучлар туриши мумкинлигини билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.