Ўзбекистон

Шуҳрат Орипов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. бўлди.

Шуҳрат Орипов тайинловга қадар Бизнесни ривожлантириш банки матбуот хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Шуҳрат Орипов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. бўлди.

Журналистлар уюшмаси Бошқарувининг бугунги йиғилишида Орипов Шухратжон Орип ўғли Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани маълум қилинди. 

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган Холмурод Салимов Уюшма раиси биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган.

 

Маълумот учун,  Шуҳрат Ориф — 1981 йили Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Шуҳрат Орипов меҳнат фаолиятини 1999 йилда журналист сифатида бошлаган. У бир қанча газеталарда фаолият юритган.

 

Кейинчалик давлат ва жамоат ташкилотларида (Республика Маънавият ва маърифат марказида), шунингдек, сиёсий партия (ЎзЛиДеп) тизимида ахборот сиёсати ва матбуот хизмати йўналишларида фаолият олиб борган.

 

Ижодкорнинг “Мен асли одаммас, ёр эдим”, “Шом товуши” китоблари нашр этилган. 15-Халқаро туркий шеърият фестивали иштирокчиси (Туркия, 2022 йил). Шунингдек, у “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Тайинловга қадар Шуҳрат Орипов Бизнесни ривожлантириш банки матбуот хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шуҳрат Орипов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. бўлди. | Zamon.uz