Ўзбекистон

Сув танқислигининг олдини олишга 600 миллиард сўм йўналтирилади

Мазкур маблағлар ҳисобидан сув йўқотилиши юқори бўлган 389 километр узунликдаги каналлар реконструкция қилиниб, бетонлаштирилади.

Сув танқислигининг олдини олишга 600 миллиард сўм йўналтирилади

Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув танқислигининг олдини олиш мақсадида канал ва суғориш тармоқларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади. Бу борада Президент қарори қабул қилинди.

 

 

Ҳужжатга мувофиқ, сув инфратузилмасини янгилаш ишлари учун давлат бюджети ҳисобидан маблағ ажратилади. Жумладан, каналлар ва суғориш тармоқларини бетонлаштириш ишларига 480 млрд сўм, сув танқислигининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар учун 120 млрд сўм йўналтирилади.

 

Мазкур маблағлар ҳисобидан сув йўқотилиши юқори бўлган 389 километр узунликдаги каналлар реконструкция қилиниб, бетонлаштирилади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида йилига ўртача 206 млн куб метр сув ҳамда 26 млн киловатт-соат электр энергиясини тежаш имконияти яратилиши кутилмоқда.

 

Шунингдек, амалга ошириладиган ишлар орқали 159 минг гектар суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилаш режалаштирилган. Мутасаддиларга кўра, бу чоралар қишлоқ хўжалигида сувдан самарали фойдаланишни таъминлашга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сув танқислигининг олдини олишга 600 миллиард сўм йўналтирилади | Zamon.uz