Жаҳон

Теҳрон марказидаги Хоманаийнинг махфий бункери вайрон қилинди — IDF

Операцияда 50 га яқин ҳарбий самолёт иштирок этган.

Теҳрон марказидаги Хоманаийнинг махфий бункери вайрон қилинди — IDF

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эрон пойтахти Теҳрон марказида жойлашган ер ости ҳарбий қўмондонлик иншоотига зарба берди. Бу ҳақда Israel Defense Forces (IDF) матбуот хизмати маълум қилди.

 

IDF баёнотига кўра, операцияда қарийб 50 та ҳарбий самолёт иштирок этиб, нишонга юздан ортиқ оқ-дорилар ташланган. Ҳужум натижасида ҳукумат бинолари мажмуаси остида жойлашган ер ости қўмондонлик бункери вайрон қилинган.

 

Исроил ҳарбий разведкаси маълумотларига кўра, ушбу бункер Теҳрон марказидаги бир нечта кўчалар остида жойлашган бўлиб, ер юзасига бир нечта чиқиш йўлларига эга. Иншоот Эрон раҳбарияти учун муҳим ҳарбий қўмондонлик марказларидан бири сифатида фойдаланилган.

 

IDF таъкидлашича, бункер махсус равишда Эрон олий раҳбари Али Хоманаий учун қурилган. Бироқ Исроил томони маълумотига кўра, Оятуллоҳ мазкур бошпанадан фойдаланишга улгурмасдан олдин ҳалок бўлган.

 

Исроил армияси ушбу зарба Эроннинг ҳарбий бошқарув ва назорат тизимига жиддий зарар етказганини қайд қилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Теҳрон марказидаги Хоманаийнинг махфий бункери вайрон қилинди — IDF | Zamon.uz