Жаҳон

Трамп АҚШнинг Исроилдаги элчисидан келган мактубни эълон қилди

Мактуб эълон қилиниши ортидан айрим таҳлилчилар АҚШ ташқи сиёсатида диний қарашларнинг роли масаласи муҳокама қилинаётганини қайд этмоқда.

Трамп АҚШнинг Исроилдаги элчисидан келган мактубни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп ўзига юборилган мактубни жамоатчиликка эълон қилди. Мактуб муаллифи — АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майкл Ҳакаби.

 

Эълон қилинган мактубда элчи Трампни муҳим тарихий қарорлар қабул қилган етакчи сифатида таърифлайди. Шунингдек, унда Трампнинг сиёсий фаолияти диний мазмундаги иборалар билан ҳам тавсифланган. Хусусан, элчи айрим жумлаларда Трамп қарорлари илоҳий ирода билан боғланиши ҳақидаги фикрларни билдирган.

 

Ҳакабининг ёзишича, у Исроилдаги фаолияти давомида АҚШ манфаатларини ҳимоя қилиш ва Вашингтоннинг позициясини етказиш вазифасини бажаради. Мактубда у ўзини Трампнинг “кўзи, қулоғи ва овози” сифатида таърифлайди.

 

Мактуб эълон қилиниши ортидан айрим таҳлилчилар АҚШ ташқи сиёсатида диний қарашларнинг роли масаласи муҳокама қилинаётганини қайд этмоқда. Хусусан, АҚШнинг Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчириш қарори ҳам рамзий қарор бўлгани келтирилган.

 

"Биз АҚШнинг Яқин Шарқдаги ташқи сиёсати тобора кўпроқ давлат манфаатларига эмас, балки тор доирадаги диндор гуруҳларнинг эътиқодларига асосланаётганининг гувоҳи бўляпмиз", дейилади эълон қилинган таҳлилда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп АҚШнинг Исроилдаги элчисидан келган мактубни эълон қилди | Zamon.uz