Жаҳон

Трамп Эроннинг “сўзсиз таслим бўлишини” талаб қилди

АҚШ президенти Эрон таслим бўлгач, мамлакатни тиклашда АҚШ ва иттифоқчилари ёрдам беришини айтди.

Трамп Эроннинг “сўзсиз таслим бўлишини” талаб қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар Эрон билан фақат унинг тўлиқ ва шартсиз таслим бўлиши шарти билан келишув тузиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.

 

Трампнинг таъкидлашича, АҚШ учун Эрон билан шартсиз таслим бўлишдан бошқа ҳеч қандай келишув варианти мавжуд эмас.

 

Унинг сўзларига кўра, Эрон таслим бўлгач ва мамлакатда “буюк ҳамда мақбул раҳбар ёки раҳбарлар” сайлангач, АҚШ ҳамда унинг иттифоқчилари Эронни оғир вазиятдан чиқаришга ёрдам беради.

 

“Шундан сўнг биз ва бизнинг жасур иттифоқчиларимиз Эронни ҳалокат ёқасидан қайтариш, уни иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш учун тинимсиз ишлаймиз. Эроннинг буюк келажаги бор”, — дея ёзган АҚШ президенти.

 

Эслатиб ўтамиз, 28 феврал куни АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши ҳарбий операция бошланган эди. Аввалроқ Трамп Вашингтоннинг Эрон билан ядровий келишув бўйича музокараларда “сабри тугаганини” ҳам билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп Эроннинг “сўзсиз таслим бўлишини” талаб қилди | Zamon.uz