Жаҳон

Туркия 20 мартгача Эронга авиатранспорт рейсларини бекор қилди

БАА, Қатар, Қувайт ва Баҳрайнга парвозлар ҳам номаълум муддатга тўхтатилган.

Туркия 20 мартгача Эронга авиатранспорт рейсларини бекор қилди

Минтақадаги хавфсизлик вазиятининг кескинлашуви сабаб Туркия авиакомпаниялари Яқин Шарқнинг бир қатор давлатларига амалга ошириладиган рейсларни вақтинча тўхтатди.

 

Turkish Airlines, AJet, Pegasus Airlines ҳамда SunExpress авиакомпаниялари Эрон, Ироқ, Сурия, Ливан ва Иордания йўналишларидаги парвозларни камида 9 мартга қадар бекор қилган.

 

Бу ҳақда Туркиянинг транспорт ва инфратузилма вазири Абдулкадир Уралоғлу маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, айрим йўналишлар бўйича чекловлар бундан ҳам узоқ муддат давом этиши мумкин.

 

Хусусан, Pegasus авиакомпанияси Эронга парвозларни 12 мартгача тўхтатган бўлса, Turkish Airlines компанияси мазкур йўналишдаги рейсларни 20 мартга қадар бекор қилган.

 

Бундан ташқари, турк авиакомпанияларининг БАА, Қатар, Қувайт ва Баҳрайн йўналишларига амалга ошириладиган парвозлари ҳам номаълум муддатга тўхтатилган. Ушбу рейсларни тиклаш бўйича қарор минтақадаги вазиятдан келиб чиқиб қабул қилинади.

 

Вазирнинг маълум қилишича, ҳозирда Туркия аэропортларида Ироқ авиакомпаниясига тегишли еттита самолёт қолиб кетган. Шунингдек, Туркия авиакомпанияларининг учта самолёти Ироқ ва Эрон ҳудудида қолмоқда.

 

Шу билан бирга, Turkish Airlines компанияси Истанбул ва БАА шаҳарлари орасидаги рейсларни қайта тиклаш муддатини ҳозирча эълон қилмаган. Авиакомпания сотиб олинган чипталар бўйича рейслар бекор қилинганини маълум қилган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Туркия 20 мартгача Эронга авиатранспорт рейсларини бекор қилди | Zamon.uz