Ўзбекистон

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбрида мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди, 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Шавкат Мирзиёев иштирокида Кўксарой қароргоҳида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир давомида давлат раҳбари мамлакатимиздаги барча онахонлар, опа-сингиллар ва қизларни самимий табриклаб, уларнинг жамият тараққиётидаги беқиёс ўрнини алоҳида таъкидлади.

 

Президент ўз нутқида инсон ҳаёти ва жамият ривожи хотин-қизларсиз тасаввур этиб бўлмаслигини қайд этди. Таъкидланишича, бугунги кунда аёлларимиз тадбиркорлик, илм-фан, таълим, тиббиёт, муҳандислик, давлат бошқаруви ва бошқа кўплаб соҳаларда фаол иштирок этиб, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда.

 

Сўнгги йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш бўйича мутлақо янги тизим шакллантирилгани таъкидланди. Давлат сиёсатида гендер тенглигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, қонун ва қарорлар қабул қилинишда хотин-қизлар манфаати ҳам албатта баҳоланмоқда.

 

Натижада мамлакатда фаол аёл тадбиркорлар сони сезиларли даражада ортиб, бугунги кунда уларнинг сони қарийб 230 минг нафарга етди. Қишлоқ хўжалигида 12 мингдан ортиқ аёл фермер меҳнат қилмоқда, илм-фан соҳасида эса 6 мингдан зиёд олима фаолият юритмоқда.

 

Спорт соҳасида ҳам ўзбекистонлик қизлар юқори натижаларга эришмоқда. Ўтган йил давомида улар халқаро мусобақаларда 167 та олтин, 193 та кумуш ва 243 та бронза медали қўлга киритди.

 

Мамлакатимизда хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар халқаро майдонда ҳам эътироф этилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Парламентлараро иттифоқнинг “Парламентдаги аёллар” рейтингида 92 поғонага кўтарилиб, 36-ўринни эгаллади. Шунингдек, “Гендер тенглик ва бошқарув” индексида мамлакат 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилди. Жаҳон банкининг “Аёллар, бизнес ва қонун” индексида эса Ўзбекистон 43 поғонага яхшиланиб, 48-ўринни эгаллади.

 

Тадбирда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка жалб этиш масалалари ҳам алоҳида муҳокама қилинди. Ўтган йилда бу мақсадлар учун 23,5 триллион сўм кредит ажратилган ва натижада 425 мингдан ортиқ аёл тадбиркорлик фаолиятини бошлади.

 

Жорий йилда ҳам хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган кенг кўламли дастурлар амалга оширилади. Жумладан, 166 минг нафар аёл замонавий касб ва тадбиркорликка, яна 100 минг нафари ахборот технологиялари соҳасига ўқитилиши режалаштирилган.

 

Шунингдек, “Даромадли аёл” дастури доирасида касанчилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик каби йўналишларда 50 минг аёлнинг бандлиги таъминланади. “Ҳамроҳ” дастури орқали эса 3 мингта бизнес лойиҳага 1 триллион сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

 

Умуман, жорий йилда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш, шундан 400 минг нафари тадбиркорликка жалб этилиши режалаштирилган бўлиб, бу мақсадлар учун 25 триллион сўмдан ортиқ ресурс йўналтирилади.

 

Президент қизларнинг таълим олиш имкониятларига ҳам тўхталиб ўтди. Бугунги кунда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган қизлар сони 904 минг нафaрдан ошиб, жами талабаларнинг 54 фоизини ташкил этмоқда. Докторантура ва илмий тадқиқот босқичларида таҳсил олаётганларнинг 61 фоизи ҳам хотин-қизлардир.

 

Янги ўқув йилидан бошлаб эҳтиёжманд оилалардаги қизлар учун давлат гранти квотаси икки баробар оширилиб, 4 мингтагача етказилади. Бундан ташқари, дунёнинг етакчи олий ўқув юртлари билан қўшма дастурлар асосида магистратурада ўқияётган талаба-қизларнинг контракт тўловлари давлат томонидан қоплаб берилади.

 

Тадбир давомида аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди. Яқинда хотин-қизлар ва болаларни ҳар қандай зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган янги президент фармони имзоланди.

 

Шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган аёлларни жамиятга қайта мослаштириш мақсадида “Янги ҳаёт” дастури амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу дастур доирасида маҳкум аёллар касб-хунарга ўқитилиб, олий таълим олиш имконига эга бўлади.

 

Тадбир якунида мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Шунингдек, илм-фан, таълим, маданият ва жамоат ишларида фаол бўлган 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

 

Президент ўз нутқида Янги Ўзбекистонни аёллар бахтли ва фаровон яшайдиган мамлакатга айлантириш энг муҳим мақсадлардан бири эканини таъкидлади.

custom img

Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилади

Мактабни битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда  “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Мазкур дастур орқали лидер тадбиркорлар ёрдамида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёл бандлиги таъминланади.

custom img

Жиззахда алимент тўламаган ота машинасидан айрилди

Маълумотларга кўра, унинг алиментдан қарзи 20 миллион сўмга етган.

custom img

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

custom img

Янгийўлда ота қамалганидан сўнг 25 млн алимент тўлади

Туманида алимент бўйича қарздорларга қонуний чоралар қўлланилмоқда.

custom img

Фарғонада ота 5 минг доллар алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати муддатидан аввал тамомланган.

custom img

Андижонда кредитдан қарздор фуқаро машинасидан айрилди

Қарздорлик ўз вақтида тўланмагани боис МИБ ходимлари томонидан гаровдаги мулк хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган.

custom img

Жиззахда банкдан қарздор машиналар хатланмоқда

МИБ ходимлари тўланмаган қарздорликни автомобилларга қаратмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"