Ўзбекистон

Ўзбекистон–Венгрия учинчи ректорлар форуми: Икки томонлама ҳамкорлик шартномалари имзоланди

Форум “Рақамли даврда олий таълим: сунъий интеллект, инновацион моделлар ва глобал рақобатбардош университетлар” мавзусига бағишланди.

Ўзбекистон–Венгрия учинчи ректорлар форуми: Икки томонлама ҳамкорлик шартномалари имзоланди

Самарқанддаги “Ипак Йўли” Туризм ва Маданий Мерос Халқаро Университетида “Рақамли даврда олий таълим: сунъий интеллект, ин моделлар ва глобал рақобатбардош университетлар” мавзусида Ўзбекистон–Венгрия учинчи ректорлар форуми бўлиб ўтди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Венгрия Ректорлар конференцияси президенти Бела Меркели, Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ёжеф Рожа, Обуда университети ректори Левенте Ковач, шунингдек, икки мамлакатнинг етакчи олий таълим ташкилотлари раҳбарлари ва соҳа вакиллари иштирок этди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик 2017 йилда имзоланган ҳукуматлараро битим асосида ривожланмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг 50 дан ортиқ олий таълим муассасалари Венгриянинг 30 дан зиёд университет ва илмий-таълим ташкилотлари билан 100 га яқин ҳамкорлик шартномалари асосида фаолият юритмоқда. Шунингдек, 17 та қўшма стартап лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Форум доирасида таълим тизимига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, инновацион таълим моделлари яратиш, университетлараро илмий тадқиқотлар, қўшма лабораториялар ташкил этиш ва “университет–саноат” ҳамкорлигини кучайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Тадбирда ялпи мажлис ва бир нечта параллел сессиялар ўтказилиб, икки мамлакат ректорлари ва экспертлари замонавий олий таълимни ривожлантириш, инновациялар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларнинг илмий фаоллигини ошириш бўйича тақдимотлар қилган.

Форум дастурининг якуний қисмида Ўзбекистон ва Венгрия олий таълим муассасалари ўртасида эришилган келишувлар асосида икки томонлама ҳамкорлик шартномаларини алмашиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу келишувлар қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ахборот технологиялари, сунъий интеллект, энергетика, тиббиёт ва педагогика соҳаларида қўшма таълим ва илмий тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишга хизмат қилиши айтилмоқда.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистон–Венгрия учинчи ректорлар форуми: Икки томонлама ҳамкорлик шартномалари имзоланди | Zamon.uz