Жаҳон

Эрон президенти қўшни давлатлардан узр сўради

Масъуд Пезешкиан қўшни давлатлар ҳудудидан Эронга қарши ҳужумлар амалга оширилмаса, Теҳрон ҳам уларга қарши зарба бермаслигини маълум қилди.

Эрон президенти қўшни давлатлардан узр сўради

Масуд Пезешкиан қўшни давлатлар ҳудудидан Эронга қарши ҳужумлар амалга оширилмаса, Теҳрон ҳам уларга қарши ҳарбий зарбалар бермаслигини маълум қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари мамлакатнинг вақтинчалик бошқарув кенгаши қарори эълон қилиш чоғида баёнот берди.

 

Президентнинг сўзларига кўра, Эрон қўшни давлатларга нисбатан тажовузкор ниятда эмас. Шу билан бирга, у Эроннинг душманлари мамлакатнинг “сўзсиз таслим бўлиши” ҳақидаги орзуларидан воз кечиши кераклигини таъкидлаган.

 

Пезешкиан шунингдек, сўнгги воқеалар сабаб зарар кўрган қўшни давлатлардан расмий узр сўраган.

 

Эслатиб ўтамиз, 28 феврал куни Исроил  ҳарбий кучлари Эрондаги бир қатор ҳарбий объектларга зарба берган эди. Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац бу ҳаракатларни эҳтимолий таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган чоралар сифатида изоҳлаган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.