Жаҳон

Эронга қарши “жуда кучли зарба” берилиши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Эронни “мағлуб давлат” деб атаб, босим ва зарбалар сиёсати давом этишини таъкидлади.

Эронга қарши “жуда кучли зарба” берилиши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши “жуда кучли зарба” берилиши мумкинлигини маълум қилди. У бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.

 

Америка етакчисининг таъкидлашича, Эроннинг “ёмон хатти-ҳаракатлари” туфайли ҳозиргача ҳужум учун кўриб чиқилмаган айрим ҳудудлар ва одамлар гуруҳларига нисбатан ҳам кескин чоралар кўрилиши эҳтимоли муҳокама қилинмоқда. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар “тўлиқ вайронагарчилик ва муқаррар қурбонларга” олиб келиши мумкин.

 

Дональд Трамп Эрон президенти Масъуд Пезешкианнинг қўшни давлатлардан узр сўраб, уларга нисбатан бошқа ҳужумлар бўлмаслигига ваъда берган баёнотига ҳам изоҳ берди.

 

АҚШ президенти бу ҳолатни Эроннинг Яқин Шарқдаги қўшни давлатлари олдида “таслим бўлиши” сифатида баҳолаган.

 

Трамп, шунингдек, Эронни “мағлуб” деб атаб, унинг позицияси “таслим бўлмагунча ёки бутунлай қуламaгунча узоқ йиллар давомида шундай бўлиб қолиши мумкинлигини” таъкидлаган.

custom img

Зеленский Россиянинг сулҳ таклифига муносабат билдирди

9 май арафасидаги сулҳ таклифи Трамп ва Путин ўртасидаги телефон суҳбатида илгари сурилган.

custom img

Москвада 9 май арафасида мобил алоқа чекланади

SMS юбориш хизматлари ва ҳатто чекловлар вақтида ишлаши керак бўлган махсус интернет ресурслар фаолияти ҳам тўхтатилиши мумкин.

custom img

Путин ва Трамп ўртасида 1,5 соатлик телефон суҳбати бўлиб ўтди

Суҳбатда 9 май арафасида Украина билан вақтинчалик сулҳ масаласи ва Форс кўрфазидаги вазият муҳокама қилинди.

custom img

АҚШда “Грин карта” ва иммиграция визалари учун текширувлар кучайтирилди — CBS News

АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати ходимларига кучайтирилган текширувдан ўтмаган ҳар қандай аризани тасдиқлаш тақиқланади.

custom img

Жанубий Кореяда суди собиқ президентининг қамоқ муддатини узайтирди

Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат ва қонун бузилиши билан боғлиқ айбловлар бўйича айбдор деб топилиб, унинг жазоси 7 йилга оширилди.

custom img

Мен учун дўст ёки қариндош деган тушунча йўқ — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти февраль воқеалари, давлат тўнтаришига уриниш, Ташиев оиласи ва коррупция ишлари юзасидан изоҳ берди.

custom img

Пентагон Трампга Эрон билан уруш ҳақида ёлғон маълумот бермоқда — The Atlantic

АҚШ вице-президенти Пентагон маълумотларига шубҳа билдириб, мамлакатда қурол-яроғ захираси камайиб бораётганидан хавотирда.

custom img

Эроннинг Лондондаги элчихонаси эронликларни “ватанни ҳимоя қилиш”га чақирди

Мазкур чақириқ Британиянинг хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"