Ўзбекистон

Наманганда фарғоналик солиқчи пора олаётганда қўлга тушди

У Фарғона туманидаги ер майдонини наманганлик тадбиркорга 95 доллар эвазига ажратиб бермоқчи бўлган.

Наманганда фарғоналик солиқчи пора олаётганда қўлга тушди

Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида солиқ инспекцияси ходими тадбиркордан 20 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Фарғона тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори мазкур туман ҳокимлиги захирасида бўлган ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган 10 гектар ер майдонини наманганлик тадбиркорга келгусида сайёҳлик маскани ташкил этиши учун ажратиб бериш эвазига 95 минг доллар ҳамда ер майдони тоифасини ўзгартириб бериш эвазига 6 минг доллар (жами 101 минг доллар) талаб қилган.

 

Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида ўтказилган тезкор тадбирда бош инспектор олдиндан 20 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Ҳозирда унга нисбатан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификатини қўлга киритди

2-синф ўқувчиси қарийб уч йилдан буён инглиз тилини ўрганиб келган.

custom img

Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

48 та давлатда оқсил касаллигининг янги типлари қайд этилгани маълум қилинди.

custom img

20–21 апрель кунлари Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши глобал форум бўлиб ўтади

Тадбир БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

custom img

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади

Учрашувларда муаммолар, таклифлар ва янги ғоялар муҳокама қилинади.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари бепул санаторийларга юборилади

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Мазкур ҳолатга Олий таълим вазири изоҳ берди.

custom img

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга етган.

custom img

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб автомобиллар билан ЙТҲ содир этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"