Жаҳон

Россия Эронга АҚШ кучлари ҳақида разведка маълумотларини тақдим қилмоқда, Хитой эса молиявий ёрдам бермоқчи

Қўшма Штатлар мудофаа вазири АҚШ-Исроил ва Эрон урушида Россия билан Хитой муҳим рол ўйнамаётганини билдирган.

Россия Эронга АҚШ кучлари ҳақида разведка маълумотларини тақдим қилмоқда, Хитой эса молиявий ёрдам бермоқчи

Россия Эронга АҚШ қўшинлари, кемалари ва самолётларининг жойлашуви, ҳаракатлари ҳақида разведка маълумотларини тақдим этмоқда. Бу ҳақда АҚШ разведкасига алоқадор манбаларга таяниб CNN хабар берди. 

 

Қайд қилинишича, Россиянинг ушбу ҳаракатлари Москвани урушга аралашишга уринаётгани ҳақидаги биринчи белги сифатида баҳоланмоқда. 

 

Манбалардан бири Россия Эрон билан бўлишган разведка маълумотларининг катта қисми Москвадаги илғор сунъий йўлдош тизимларидан олинган тасвирлар бўлганини айтмоқда. Бундай ёрдамлар эвазига Россия Эрондан нимани олиши эса номаълум.

 

CNN Кремль ва Вашингтондаги Россия элчихонасидан мазкур ҳолат бўйича изоҳ сўраган.

 

Шунингдек, қайсидир Эрон ҳужуми айнан Россия тақдим этган разведка маълумотларига асослангани ҳозирча исботланмаган. Бироқ сўнгги кунларда бир нечта Эрон дронлари АҚШ қўшинлари жойлашган ҳудудларга ҳужум қилган. Жумладан якшанба куни Эрон дрони АҚШ аскарлари вақтинча жойлашган Кувайтдаги бинога зарба бериб, олти америкалик ҳарбийни ҳалок қилган.

 

Манбаларга кўра, АҚШда Хитойнинг Эрон учун молиявий ёрдам, эҳтиёт қисмлар ва ракета компонентларини тақдим этишга тайёрланаётгани ҳақидаги разведка маълумотлари мавжуд.

 

Шу билан бирга, Пекин ҳозиргача урушда тўғридан-тўғри иштирок этмаяпти. Хитой Теҳронни Ҳўрмуз бўғозидаги кемаларнинг хавфсиз ҳаракатни таъминлашга ундаётгани айтилмоқда.

 

Манбалардан бири Эрон нефти Хитой учун жуда муҳимлигига ишора қилиб: “Хитой қўллаб-қувватлашда эҳтиёткорроқ. Улар урушнинг тугашини хоҳлайди, чунки можаро уларнинг энергия таъминотига таҳдид солади”, — деди.

 

АҚШ разведка хизмати изоҳ беришни рад этди. CNN Хитой элчихонасидан ҳам Эронни қўллаш бўйича тайёргарлик ҳақида изоҳ сўраган.

 

АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет эса чоршанба куни журналистларга Россия билан Хитой АҚШ-Исроил ва Эрон урушида муҳим роль ўйнамаётганини билдирган.

 

Маълумот ўрнида, сўнгги уч йил давомида Россия ва Эрон ракета, дрон технологияси соҳасида ҳамкорлик қилмоқда. Эрон Россияга Shahed дронлари ва қисқа масофали баллистик ракеталарни етказиб, уларни Украинага қарши ишлатишда ёрдам берган, Россияда Эрон дизайнидаги дронларни ишлаб чиқарадиган катта завод ташкил қилишда ҳам ёрдам кўрсатган. Эрон эса ўз навбатида Россиядан ядро дастурини ривожлантиришда ёрдам сўраган.

 

CENTCOM қўмондони адмирал Брад Купер ҳозирги вақтда АҚШнинг Эронга қарши операцияси 50,000 дан ортиқ қўшин, 200 дан ортиқ жанговар самолёт ва икки авиация кемасини ўз ичига олишини маълум қилди.

 

Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар қанча давом этиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия Эронга АҚШ кучлари ҳақида разведка маълумотларини тақдим қилмоқда, Хитой эса молиявий ёрдам бермоқчи | Zamon.uz