Жаҳон

Россия Украинага дрон ва ракеталар билан ҳужум қилди: Харкивда камида етти киши ҳалок бўлди

Россия Украина бўйлаб энергетика сектори ва темирйўл инфратузилмасини нишонга олган.

Россия Украинага дрон ва ракеталар билан ҳужум қилди: Харкивда камида етти киши ҳалок бўлди

Шанба куни кечаси Россия Украина ҳудудига дронлар ва ракеталар билан оммавий ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Украина расмийларига таяниб, Reuters хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, ҳужумлар оқибатида инфратузилма зарар кўрган ҳамда Украинанинг шимолий-шарқидаги Харкив шаҳрида камида етти киши, жумладан икки нафар бола ҳалок бўлган.

 

Украина президенти Володимир Зеленский Россия мамлакат бўйлаб энергетика сектори ва темирйўл инфратузилмасини нишонга олиб, 480 та дрон ва 29 та ракета учирганини айтди.

 

“Ҳаётга қарши қаратилган бундай ваҳшиёна зарбаларга ҳамкор давлатлар томонидан жавоб бўлиши керак”, — деди Зеленский Тelegram-каналида.

 

Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия Украинанинг турар жойлари ва муҳим инфратузилмасини йўқ қилишга қаратилган уринишларидан ҳамон воз кечмаган. Шу боис у ҳамкор давлатларни ҳаво мудофааси тизимлари ва қурол-яроғ етказиб беришни давом эттиришга чақирди.

 

Украина ҳаво кучлари маълумотига кўра, ҳаво мудофааси бўлинмалари 453 та дрон ва 19 та ракетани уриб туширган. Шунга қарамай, Россия томонидан учирилган 9 та ракета ва 26 та ҳужумчи дрон 22 та объектга зарба берган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.