Жаҳон

Осиёлик миллиардерлар Дубайдан активларини олиб чиқиб кетмоқда

Улар ўз инвестицияларини Сингапур ва Гонконгга кўчирмоқда.

Осиёлик миллиардерлар Дубайдан активларини олиб чиқиб кетмоқда

Ўтган ҳафта Дубайга қилинган биринчи Эрон ракета ва дрон ҳужумларидан сўнг, у ерда яшовчи икки ҳинд тадбиркори ўзларининг банк ҳисобларидан ҳар бири 100,000 доллардан ортиқ маблағни Сингапурга ўтказишга уринган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Тадбиркорларнинг агентликка билдиришича, дастлаб Эрон ҳужумлари ортидан юзага келган технологик носозликлар ушбу ўтказмаларни амалга оширишни қийинлаштирган. Бироқ тадбиркорлардан бири кейинчалик бошқа Дубай банки орқали суммани Сингапур банк ҳисобига муваффақиятли ўтказган.

 

Саноат бўйича маслаҳатчилар ва юристларнинг сўзларига кўра, бошқа кўплаб бой осиёликлар ҳам шунга ўхшаш чораларни кўрмоқда ёки Дубайдаги активларини Сингапур ва Гонконг каби минтақавий молиявий марказларга кўчириш бўйича сўровлар юборишмоқда, чунки АҚШ–Исроил уруши Форс кўрфазидаги Дубайнинг "хавфсиз бошпана" мавқейига путур етказган ва инвесторларни хавотирга солган.

 

Сингапурдаги молия маслаҳатчиларининг айтишича, 20 мижоздан ҳар бири ўртача 50 миллион доллар активга эга 6–7 таси, шу ҳафта Сингапурга активларини кўчиришни режалаштирмоқда. Глобал молия компанияси Андерсон Глобал ҳам 10–20 та оилавий идоранинг Яқин Шарқдан Сингапурга активларини кўчириш бўйича сўровлар юборганини билдирган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.