Жаҳон

Қўшма Штатлар Россия нефтига қўйилган айрим санкцияларни юмшатиши мумкин — АҚШ молия вазири

Вашингтон Эрон атрофидаги кескинлик фонида жаҳон нефть бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш чораларини кўриб чиқмоқда.

Қўшма Штатлар Россия нефтига қўйилган айрим санкцияларни юмшатиши мумкин — АҚШ молия вазири

Исроил ва АҚШнинг Эрон билан уруши туфайли жаҳон нефть бозорида юзага келган кескин вазият сабаб, Вашингтон Россия нефтига нисбатан айрим санкцияларни юмшатиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ молия вазири Скотт Бессент Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

 

Вазирнинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эрон билан можароси фонида жаҳон нефть бозорида кескин вазият юзага келган. Шу сабабли бозорга қўшимча нефть чиқариш орқали таклифни ошириш масаласи муҳокама қилинмоқда.

 

“Денгизда Россиянинг юзлаб миллион баррел хом нефти ортилган танкерлар турибди. Агар уларни санкциялардан озод қилсак, жаҳон бозорига қўшимча таклифни оширишимиз мумкин. Биз бундай имкониятни кўриб чиқяпмиз”, — деди Бессент.

 

Шунингдек, 6 март куни АҚШ Ҳиндистондаги нефтни қайта ишлаш заводларини Россия нефтини сотиб олишга қўйилган тақиқдан 30 кун муддатга озод қилди. Бу қарор аллақачон танкерга юкланган нефтга нисбатан амал қилади.

 

Бессентнинг айтишича, Эрон билан уруш фонида нефть бозоридаги вазиятни енгиллаштиришга қаратилган чоралар ҳақида АҚШ ҳукумати бундан кейин ҳам маълумот бериб боради.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.