Жаҳон

Тошкентда яқин уч кун ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин

Тонгги соатларда туман, юқори намлик ҳамда деярли шамолсиз об-ҳаво кузатилаётгани ҳаво алмашинувининг секинлашишига сабаб бўлмоқда.

Тошкентда яқин уч кун ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин

Бугундан бошлаб мамлакат ҳудудига совуқ антисиклон кириб келиши сабабли атмосфера ҳавоси сифати вақтинча ёмонлашиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

 

Мутахассислар ҳаво айланишининг сустлашуви ва ҳарорат инверсияси шаклланиши эҳтимоли туфайли ифлослантирувчи моддалар атмосферанинг ерга яқин қатламида тўпланиб боришини билдирган.

 

“Айни пайтда ҳудудда ҳарорат инверсиясига олиб келувчи метеорологик шароитлар кузатилмоқда. Бу кечаси +5…+7°C, кундузи эса +16…+18°C атрофида бўлаётган кескин ҳарорат фарқи билан изоҳланмоқда. Тошкент шаҳри нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси таъсирида қолмоқда”, дейилади агентлик хабарида.

 

Таҳлилларга кўра, соатларда туман, юқори намлик ҳамда деярли шамолсиз об-ҳаво кузатилаётгани ҳаво алмашинувининг секинлашишига сабаб бўлмоқда. Натижада чиқиндилар шаҳар ҳудудида сақланиб қолиши мумкин.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай шароитда шаҳарга хос одатий ифлослантирувчи моддалар — автотранспорт чиқиндилари, иситиш тизимлари, ёқилғи ёқиш жараёни ҳамда саноат чиқиндилари атмосферада тўпланади. Ифлослантирувчи моддалар тарқалишининг сустлиги сабабли ҳавода чанг ва майда дисперсли заррачалар концентрацияси ортиши эҳтимоли бор.

 

Прогнозлар мазкур вазият яқин уч кун давомида сақланиб туриши мумкинлигини кўрсатмоқда. 10 мартга келиб совуқ антисиклон мамлакат ҳудудини тўлиқ қамраб олади. Шундан сўнг ҳаво ҳарорати барқарорлашиши, шамол тезлигининг ошиши ҳамда ёғингарчилик кузатилиши натижасида атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддалар тарқалиши кутилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Тошкентда яқин уч кун ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин | Zamon.uz