Ўзбекистон

Транспорт вазирлиги Яқин Шарқда сайёҳларни ёрдамсиз қолдирган туроператорларни танқид қилди

Вазирлик маълумотига кўра, эвакуация қилинаётган фуқароларнинг қарийб 95 фоизи ҳудудга пакетли турлар орқали сафар қилган.

Транспорт вазирлиги Яқин Шарқда сайёҳларни ёрдамсиз қолдирган туроператорларни танқид қилди

Транспорт вазирлиги Яқин Шарқда сайёҳлик сафарида бўлган ўзбекистонликларни қийин вазиятда ёрдамсиз қолдирган туроператор ва агентликлар фаолиятини танқид қилди.

 

Вазирлик маълумотига кўра, Яқин Шарқдан фуқароларни эвакуация қилиш жараёнида уларнинг қарийб 95 фоизи пакетли турлар орқали ушбу ҳудудга сафар қилгани аниқланган.

 

Бироқ айрим туроператор ва агентлар мижозлари билан алоқани узиб, уларни зарур ёрдам билан таъминламаётгани қайд этилган. Департамент таъкидлаганидек, айрим операторлар тезкор ва ишончли маълумот бермасдан, ижтимоий тармоқларда турли видеолар тарқатиш орқали жамоатчилик фикрини манипуляция қилмоқда. Шу билан бирга, улар ўз мажбуриятларини бажариш ўрнига сайёҳларни элчихоналар ва консулликлар зиммасига қолдирмоқда.

 

Вазирлик эслатишича, пакетли сайёҳлик хизматлари одатда меҳмонхонада жойлашиш, авиачипталар, трансфер ва суғурта хизматларини ўз ичига олади. Суғурта полиси шартларига мувофиқ, форс-мажор ҳолатларида йўловчиларнинг турар жойи, транспорти ва эвакуацияси билан боғлиқ барча харажатлар қопланиши керак.

 

Ҳозирда Яқин Шарқда, хусусан Қатар ҳудудида қолган Ўзбекистон фуқароларини Ар-Рийод халқаро аэропорти орқали эвакуация қилиш бўйича ташкилий чоралар кўрилмоқда.

 

Вазирликнинг маълум қилишича, Саудия Арабистонидаги Даммам халқаро аэропорти ва Ар-Рийод аэропортларидан халқаро йўналишлар бўйича рейслар чекловсиз амалга оширилмоқда ва чипталар савдоси очиқ. Шунингдек, Жидда ҳамда Мадина шаҳарларига рейслар одатдагидек давом этмоқда.

 

Транспорт вазирлиги туроператор ва агентликларни форс-мажор ҳолатларида ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш, мижозлар билан доимий алоқада бўлиш ҳамда мавжуд рейслар орқали уларни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш чораларини кўришга чақирди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.