Жаҳон

Яқин Шарқ давлатларидан 14 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилди — Транспорт вазирлиги

Қайтариш операциялари Яқин Шарқдаги ҳаво ҳудудлари ёпиқ бўлгани сабабли Саудиядаги аэропортлар орқали амалга оширилмоқда.

Яқин Шарқ давлатларидан 14 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилди — Транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатлар сабабли Баҳрайн, Кувайт, Сурия, Ироқ, Эрон, Қатар ва Исроил ҳаво ҳудудлари ёпиқ бўлиб, Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш ишлари давом этмоқда.

 

Қайд этилишича, 28 февралдан 7 март эрталаб соат 10:00 ҳолатига кўра, Мадина ва Жидда аэропортларидан 63 та парвоз орқали 13 543 нафар, Дубай аэропортидан 9 та парвоз орқали 1 401 нафар фуқаролар олиб келинган. Хорижий авиакомпаниялар орқали жами 1 365 нафар йўловчи эвакуация қилинган, шундан 990 нафарини Ўзбекистон фуқаролари ташкил қилади.

 

Қатар ҳудудида қолган фуқароларни Саудиянинг Риёз аэропорти орқали олиб чиқиш бўйича ташкилий ишлар давом этмоқда. Фуқароларнинг аксарияти тур пакетлар асосида келган.

 

Транспорт вазирлиги туроператорлар ва агентларни мажбуриятларини бажаришга, йўловчилар билан мунтазам алоқада бўлишга чақирмоқда. Суғурта полисларига мувофиқ, форс-мажор ҳолатларида барча харажатлар қопланиши шарт.

 

Шунингдек, хабарда айни вақтда Кувайт, Қатар ва Баҳрайнга яқин бўлган Саудиянинг Даммам ва Риёз аэропортларидан барча халқаро йўналишларда мунтазам авиақатновлар чекловларсиз амалга оширилмоқда ва авиачипталар сотуви амалда мавжудлиги қай этилган.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Яқин Шарқ давлатларидан 14 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилди — Транспорт вазирлиги | Zamon.uz