Жаҳон

Эрон янги Олий Раҳбарини танлади, аммо оммага эълон қилингани йўқ

Қарор аниқ бўлса-да, эълон қилиш масъулияти Кенгаш котибига боғлиқ.

Эрон янги Олий Раҳбарини танлади, аммо оммага эълон қилингани йўқ

Эроннинг Олий Раҳбарини тайинлаш масъулияти бўлган Экспертлар Кенгаши танлов жараёнини якунлади ва янги раҳбар аниқланди, деб хабар берди Мехр ахборот агентлиги.

 

Кенгаш аъзоси Ахмад Аламолхода шундай деди:

"Раҳбар сайланди ва аниқланди. Экспертлар Кенгаши қарор қабул қилмагани ҳақидаги миш-мишлар мутлақо ёлғондир. Энди қарорни оммага эълон қилиш Экспертлар Кенгаши котиби, Оятуллоҳ  Ҳусайний Бушаҳрига боғлиқ."

 

Экспертлар Кенгаши таркибига 88 нафар уламо-ҳуқуқшунослар киради. Улар 28 февраль куни АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида ҳалок бўлган Оятуллоҳ Хоманаий ўрнига янги раҳбарни танлаш вазифасини бажарган.

 

Эроннинг янги Олий Раҳбарини танлаши мамлакатнинг Америка ва Исроил тажовузига қарши барқарор туриши нуқтаи назаридан муҳим ҳисобланади.

 

Маълумотларга кўра, Олий раҳбар лавозимига асосий номзодлардан бири Хоманаийнинг 56 ёшли ўғли Мужтабо Хоманаий ҳисобланади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон янги Олий Раҳбарини танлади, аммо оммага эълон қилингани йўқ | Zamon.uz