Ўзбекистон

Самарқандда Зулфия мукофотини олган шоирага уй совға қилинди

Совға президент топшириғига асосан берилган.

Самарқандда Зулфия мукофотини олган шоирага уй совға қилинди

Ўзбекистон Президентининг “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатнинг бир гуруҳ фаол ва ташаббускор хотин-қизлари нуфузли мукофот билан тақдирланди.

 

Мукофот совриндорлари орасида Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи иқтидорли шоира Латофат Амирова ҳам бор. Ёш ижодкорнинг истеъдоди ва ижодий ютуқлари юқори баҳоланиб, Президент топшириғига асосан унга Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивидан икки хонали, барча зарур шароитларга эга ҳамда мебеллар билан жиҳозланган уй топширилди.

 

Уй калитини топшириш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев иштирок этди. Тадбир давомида вилоят раҳбари ёш шоирани эришган ютуқлари билан самимий қутлаб, унга оилавий хотиржамлик ҳамда келгусидаги ижодий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.

 

Таъкидланишича, Зулфия номидаги Давлат мукофоти мамлакатда иқтидорли, фаол ва ташаббускор қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларидаги ютуқларини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.