Жаҳон

“Урушни сиз бошладингиз, биз якунлаймиз” — Эрон парламенти раиси Трампга мурожаат йўллади

Унинг таъкидлашича, уруш давом этса, нефть бозори ва минтақа барқарорлигига жиддий зарар етиши мумкин.

“Урушни сиз бошладингиз, биз якунлаймиз” — Эрон парламенти раиси Трампга мурожаат йўллади

Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Дональд Трампга мурожаат билан чиқди.

 

У ўз баёнотида минтақадаги кескинлик учун АҚШни айбдор деб ҳисоблашини билдириб, урушни АҚШ бошлаганини, аммо уни Эрон якунлашини таъкидлаган.

 

Қолибоф шунингдек, уруш давом этса, бу нафақат нефть бозори, балки бутун минтақа ва жаҳон иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигини қайд этди.

 

“Трамп аввал нефть нархи кескин ошмайди деган эди. Энди эса нархлар кўтарилгач, тез орада яна барқарорлашишини айтмоқда. Агар уруш шу тарзда давом этса, на нефтьни сотиш йўли қолади, на уни ишлаб чиқариш имконияти. Бу нафақат АҚШ манфаатларига, балки минтақа ва бутун дунё манфаатларига ҳам зарар етказади”, — деб ёзган у.

 

Шунингдек, Эрон парламенти раиси бу жараёнда Беньямин Нетаньяхунинг сиёсатини ҳам танқид қилган.

 

“Бу урушни сиз бошладингиз, аммо уни Ислом Республикаси якунлайди”, — дея таъкидлаган Қолибоф.

custom img

Путин ва Трамп ўртасида 1,5 соатлик телефон суҳбати бўлиб ўтди

Суҳбатда 9 май арафасида Украина билан вақтинчалик сулҳ масаласи ва Форс кўрфазидаги вазият муҳокама қилинди.

custom img

АҚШда “Грин карта” ва иммиграция визалари учун текширувлар кучайтирилди — CBS News

АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати ходимларига кучайтирилган текширувдан ўтмаган ҳар қандай аризани тасдиқлаш тақиқланади.

custom img

Жанубий Кореяда суди собиқ президентининг қамоқ муддатини узайтирди

Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат ва қонун бузилиши билан боғлиқ айбловлар бўйича айбдор деб топилиб, унинг жазоси 7 йилга оширилди.

custom img

Мен учун дўст ёки қариндош деган тушунча йўқ — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти февраль воқеалари, давлат тўнтаришига уриниш, Ташиев оиласи ва коррупция ишлари юзасидан изоҳ берди.

custom img

Пентагон Трампга Эрон билан уруш ҳақида ёлғон маълумот бермоқда — The Atlantic

АҚШ вице-президенти Пентагон маълумотларига шубҳа билдириб, мамлакатда қурол-яроғ захираси камайиб бораётганидан хавотирда.

custom img

Эроннинг Лондондаги элчихонаси эронликларни “ватанни ҳимоя қилиш”га чақирди

Мазкур чақириқ Британиянинг хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрилмоқда.

custom img

АҚШда Трамп сурати туширилган паспортлар чиқарилади

Янги дизайндаги паспортлар Қўшма Штатлар мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан июль ойида тақдим этилади.

custom img

Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уринишда айбланди

Ташиев билан яна 2 нафар собиқ амалдор мазкур иш юзасидан сўроқ қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"