Жаҳон

Буюк Британиянинг икки кунлик газ захираси қолди

Энергия бозоридаги узилишлар сабаб Лондон газни юқори нархларда сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

Буюк Британиянинг икки кунлик газ захираси қолди

Буюк Британияда газ захиралари кескин камайгани маълум қилинди. Бу ҳақда National Gas маълумотларига таяниб Daily Mail нашри хабар берди.

 

Оператор маълумотларига кўра, Буюк Британия газ омборларида ҳозирда тахминан 6700–7000 гигаватт-соат газ қолган. Бу кўрсаткич бир йил аввалги захиралардан анча паст бўлиб, мамлакатнинг ички эҳтиёжини атиги бир ярим–икки кун давомида қоплашга етиши мумкин.

 

Нашрнинг ёзишича, мавжуд вазият сабаб Лондон газни халқаро трейдерлардан юқори нархларда сотиб олишга мажбур бўлмоқда. Ҳозирда Буюк Британия Европада табиий газ учун энг юқори улгуржи нарх тўлаётган давлатлардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, бир қатор Европа мамлакатлари бир неча ҳафталик газ захирасига эга бўлгани сабабли таъминотдаги узилишларга тайёр.

 

Энергетика бозоридаги вазиятга доир фикр билдирган Александр Вучич Европа Россия нефтидан воз кечиш қарори учун юқори нарх тўлаётганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Россия нефтини Осиё, Африка ва Америка давлатлари сотиб олаётган бир пайтда Европа сиёсий сабаблар билан ундан воз кечмоқда.

 

Шу билан бирга, The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Яқин Шарқдаги кескин вазият фонида Европа давлатлари Россия билан энергетика алоқаларини тиклаш масаласини қайта кўриб чиқиши мумкин. Таҳлилчиларга кўра, сўнгги кунларда айрим энергия танкерлари Европа йўналишидан воз кечиб, Осиё бозорларига йўналтирилган.

 

Аввалроқ Владимир Путин ҳам Россия учун Европа бозорига газ етказиб беришни тўхтатиб, бошқа ривожланаётган бозорлар билан ҳамкорликни кенгайтириш иқтисодий жиҳатдан фойдалиroq бўлиши мумкинлигини билдирган эди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.