Жаҳон

Эроннинг янги Олий раҳбари АҚШ розилигисиз узоқ вақт қолмайди — Трамп

АҚШ президенти Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўйилмаслигини ҳам таъкидлади.

Эроннинг янги Олий раҳбари АҚШ розилигисиз узоқ вақт қолмайди — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг кейинги Олий раҳбари масаласида баёнот берди. У ABC News телеканалига берган интервьюсида Эрон раҳбари Вашингтонни рози қилиши кераклигини таъкидлаган.

 

“У бизнинг розилигимизни олиши керак бўлади. Агар бундай бўлмаса, у узоқ вақт ҳокимиятда қолмайди. Биз бу масалани ҳар 10 йилда қайта кўриб чиқишга мажбур бўлишни истамаймиз”, — деди Трамп.

 

АҚШ президенти Эроннинг ядровий дастури Вашингтон учун асосий масалалардан бири эканини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймайди ва бу борадаги хавфсизлик чораларини қатъий назорат қилади. Трамп, шунингдек, зарурат туғилса, уран билан боғлиқ вазиятни назорат қилиш учун Эрон ҳудудига махсус кучлар юбориш эҳтимолини ҳам истисно этмаган.

 

Америка етакчиси шу билан бирга, агар Эрон томонидан мақбул номзод танланса, у Теҳрон режими билан алоқадор бўлган айрим номзодларни ҳам маъқуллаши мумкинлигини айтган. “Агар бу яхши раҳбарни танлашга олиб келадиган бўлса, бундай қилишим мумкин. Бу талабга жавоб берадиган бир нечта одам бор”, — деган у.

 

Трампнинг фикрича, Эрон минтақадаги таъсирини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. У Теҳрон “бутун Яқин Шарқни эгаллашни режалаштирганини” айтиб, АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган ҳарбий операциялар бундай режаларни тўхтатишга хизмат қилганини таъкидлади. Шу билан бирга, у ҳарбий операциялар қанча давом этиши ҳақида аниқ муддат айта олмаслигини, бироқ АҚШ ҳарбийлари “режадагидан тезроқ ҳаракат қилаётганини” билдирди.

 

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"