Жаҳон

Самарқандда кадастр ходими, Сурхондарёда собиқ солиқчи пора билан ушланди

Кадастр ходими ер учун кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 2,5 минг доллар, солиқ инспектори фермер масаласини судда ҳал қилиб бериш эвазига 10 млн сўм олаётганда қўлга олинган.

Самарқандда кадастр ходими, Сурхондарёда собиқ солиқчи пора билан ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида кадастр ходими ҳамда собиқ солиқ инспекторининг фирибгарлик билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлари аниқланиб, улар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz’га хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Давлат кадастрлари палатасининг Пастдарғом тумани филиалида фаолият юритувчи кадастр муҳандиси ноқонуний равишда пул олган вақтида ушланган.

 

Аниқланишича, у ўзининг ваколатли танишлари орқали маҳаллий фуқарога тегишли 2 сотих ер майдонининг кадастр паспортини давлат рўйхатидан ўтказиб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари талаб қилган ва пулни олган вақтида қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Шунингдек, Сурхондарёда ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида Давлат солиқ қўмитасининг Шеробод тумани давлат солиқ инспекциясининг собиқ бош инспектори қўлга олинган.

 

Маълумотларга кўра, у вилоят иқтисодий судида кўриб чиқилаётган иш доирасида боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалигига нисбатан эгалик ҳуқуқини тиклаб бериш эвазига 10 миллион сўм талаб қилиб, пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"