Жаҳон

Саудия Арабистонида турар-жой биносига снаряд тушди: ҳалок бўлганлар бор

Қурбонлар Бангладеш ва Ҳиндистон фуқаролари экани маълум қилинди.

Саудия Арабистонида турар-жой биносига снаряд тушди: ҳалок бўлганлар бор

Саудия Арабистонида турар-жой биносига снаряд келиб тушиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна 12 киши жароҳат олди. Бу ҳақда қироллик Фуқаролик мудофааси хизмати маълум қилди.

 

Ҳодиса пойтахт Ар-Риёднинг жануби-шарқида жойлашган Ал-Харж вилоятида содир бўлган. Маълумотларга кўра, техник хизмат кўрсатиш ва тозалаш компаниясига тегишли турар-жой уйига снаряд келиб тушган.

 

Расмийларнинг билдиришича, ҳалок бўлганлар ҳамда жароҳатланганлар Бангладеш ва Ҳиндистон фуқаролари бўлган. Улар ушбу бинода ишлаш учун келган хорижлик ишчилар сифатида яшаб келган.

 

Фуқаролик мудофааси хизмати ижтимоий тармоқларда қутқарув ишлари давом этаётганини, қурбонлар сони аниқлаштирилаётганини маълум қилди. Расмийлар ҳудуд аҳолиси ва яқин атрофдагиларни эҳтиёт чораларини кўришга ҳамда шикастланган биноларга яқинлашмасликка чақирди.

 

Аввалроқ Саудия Арабистони ҳаво мудофааси тизимлари Ал-Харж ҳудуди устида учиб кетаётган қанотли ракета тутилгани ҳақида ҳам хабар берган. Расмий маълумотларга кўра, ракета Саудия Арабистони ҳудудидан учирилган бўлиб, ҳаво мудофааси кучлари томонидан зарарсизлантирилган.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"