Ўзбекистон

Тошкентда вояга етмаган ўғилларига машина берган ота 5 суткага қамалди

Ҳужжатсиз автомобил бошқарган болалар сабаб қўшнилар уларнинг отаси билан гаплашмоқчи бўлган, аммо эркак улар билан жанжаллашиб, ҳақорат қилган.

Тошкентда вояга етмаган ўғилларига машина берган ота 5 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда бир эркак қўшнилари билан тортишиб, улардан бирини ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди. Видеодаги изоҳларга кўра, эркакнинг вояга етмаган ўғиллари — Ҳасан ва Ҳусан автомобилни бир неча бор ҳужжатларсиз бошқаргани айтилган.

 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар маҳалла ҳудудида ҳам автомобилни юқори тезликда ҳайдаган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди. Қайд этилишича, 7 март куни соат 21:00 атрофида қўшни фуқаролардан бири вазиятни тинч йўл билан муҳокама қилиш ва болаларга танбеҳ беришни сўраш мақсадида фуқаро Нозим Азизовнинг уйига борган.

 

Бироқ, маълум қилинишича, ота фарзандларини тўхтатиш ўрнига уларни ҳимоя қилган. Гувоҳларнинг айтишича, у қўшни аёлни ҳақорат қилиб, баланд овозда бақирган ва маҳалла аҳолисининг тинчлигини бузган.

 

Маҳалладаги келишмовчилик юзасидан 102 қисқа рақамига мурожаат қилинган. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар ходимлари томонларни бўлимга олиб бориб, ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб борган.

 

Суднинг 8 март куни қабул қилинган қарорига кўра, 1981 йилда туғилган фуқаро Нозим Азизовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси асосида 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.