Ўзбекистон

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нуфузли халқаро Condé Nast Traveler нашрида эътироф этилди

Журнал томонидан эълон қилинган янги рейтингда Тошкент шаҳри ва Ислом цивилизацияси маркази июнь ойида саёҳат қилиш учун тавсия этилган йўналишлардан бири сифатида қайд этилди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нуфузли халқаро Condé Nast Traveler нашрида эътироф этилди

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази дунёнинг етакчи саёҳат журналларидан бири — Condé Nast Traveler томонидан эълон қилинган “The Best Places to Visit in June, From Route 66 to Uzbekistan” (“Июнь ойида саёҳат қилиш учун энг яхши манзиллар: Route 66 дан Ўзбекистонгача”) номли материалида июнь ойида ташриф буюриш тавсия этилган энг яхши йўналишлар қаторига киритилди.

 

Нашрда таъкидланишича, Марказий Осиёнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган Тошкент ўзининг кўп асрлик тарихи давомида турли цивилизациялар таъсирида шаклланган ноёб маданий муҳитга эга. Буюк Ипак йўли даври, араб сулолалари ва кейинги тарихий босқичларнинг маданий излари бугунги кунда ҳам шаҳар меъморчилиги ва маданий қиёфасида яққол намоён бўлиб турибди. Ипак йўли даврига оид кўк гумбазли ёдгорликлардан тортиб совет модернизми услубидаги меъморий иншоотларгача бўлган ранг-баранг манзаралар шаҳар тарихий қатламларининг уйғунлигини акс эттиради.

 

Мақолада, айниқса, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига алоҳида эътибор қаратилган. Таъкидланишича, ушбу йирик маданий-маърифий мажмуа ислом маданияти, илм-фани ва маънавий мероси тарихига бағишланган музей, кўргазма ва таълим майдонларини ўз ичига олади. Муаллифлар фикрига кўра, мазкур марказнинг барпо этилиши Ўзбекистоннинг жаҳон маданий маконидаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ташаббусдир.

 

Шунингдек, нашр Тошкентда замонавий маданий муҳитнинг жадал ривожланаётганига ҳам эътибор қаратган. Жумладан, Замонавий санъат марказининг очилиши ҳамда пойтахтнинг тарихий маҳаллаларида халқаро бадиий резиденцияларнинг пайдо бўлаётгани қайд этилган.

 

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида аввал ҳам Smithsonian Magazine, BBC Travel, BBC History ва National Geographic каби нуфузли халқаро нашрларда мақолалар эълон қилинган. Ушбу материалларда марказ жаҳон миқёсидаги йирик музей ташаббуслари — Лос-Анжелесдаги Lucas Museum of Narrative Art, Вашингтондаги National Geographic Museum of Exploration ҳамда Лондондаги London Museum каби муассасалар билан бир қаторда тилга олинмоқда.

 

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг нуфузли халқаро журнал томонидан тавсия этилган саёҳат йўналишлари рўйхатига киритилиши жаҳон ҳамжамиятининг Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва сайёҳлик салоҳиятига бўлган қизиқиши ортиб бораётганидан далолат беради. Бу эътироф мамлакатнинг Марказий Осиёдаги муҳим маданий ва туристик марказ сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Маълумот учун, Condé Nast Traveler саёҳат ва маданиятга ихтисослашган энг нуфузли халқаро нашрлардан бири бўлиб, 1987 йилда АҚШда ташкил этилган. Журнал Condé Nast медиа холдинги таркибига киради. Ушбу холдинг Vogue, The New Yorker ва GQ каби машҳур журналларни ҳам нашр этади. Нашрнинг глобал ойлик аудиторияси 16 миллиондан ортиқ ўқувчини ташкил этади ва у жаҳон туризм индустрияси учун муҳим йўналтирувчи манбалардан бири ҳисобланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.