Ўзбекистон

2026 йилда Қашқадарёда камбағаллик даражаси 3 фоизга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

2026 йилда Қашқадарёда камбағаллик даражаси 3 фоизга туширилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ҳамда ҳудудни янада ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

 

Йиғилишда Қашқадарё катта ҳудуди, бой табиий ресурслари, ривожланган саноати ҳамда меҳнаткаш ва тадбиркор аҳолиси билан йирик иқтисодий салоҳиятга эга ҳудуд экани таъкидланди.

 

Маълумотларга кўра, ўтган йилда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 6,8 фоизга, саноат ишлаб чиқариши 7,2 фоизга, хизматлар соҳаси 13,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги эса 4,3 фоизга ўсди. 2017–2025 йиллар давомида аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 3,2 баробар ошиб, 26,9 миллион сўмга етди. Шу билан бирга, ишсизлик даражаси 4,9 фоизга, камбағаллик даражаси эса 6,5 фоизгача камайди.

 

2026 йилда иқтисодиёт тармоқларида янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига саноатда 8,6 фоизлик ўсишни таъминлаш, 3,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ҳамда 727 миллион долларлик маҳсулот экспортини амалга ошириш режалаштирилган. Натижада вилоят иқтисодиёти 8,2 фоизга, хизматлар соҳаси 15,9 фоизга, қурилиш 13,2 фоизга, қишлоқ хўжалиги 5,8 фоизга ўсиши кутилмоқда.

 

Саноат тармоғида 1,7 миллиард долларлик 195 та лойиҳани ишга тушириш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда микросаноат марказлари ташкил этиш орқали иқтисодий ўсиш суръатларини ошириш зарурлиги қайд этилди. Жумладан, мато ва кийим-кечак, гигиеник воситалар, қишлоқ хўжалиги техникаси, электр автомобиллари учун қувватлаш станциялари, шунингдек фибросемент панеллари ва девор плиталари ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.

 

Шунингдек, Муборак махсус инновацион саноат зонаси ҳамда Қарши “яшил технологиялар” саноат зонасини ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу ҳудудларда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 1,1 миллиард доллардан ортиқ бўлган 36 та лойиҳа амалга оширилади ва қарийб 6 мингта янги иш ўрни яратилади.

 

Маҳаллаларни чуқур ихтисослаштириш, имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиш орқали камбағалликни қисқартириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Бу борада 820 миллиард сўмлик кредитлар ҳамда 52,3 миллиард сўмлик субсидиялар ажратиш ҳисобига 48 мингта тадбиркорлик субъекти ташкил этиш ва 31 мингта микролойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

 

Натижада 2026 йил якунига қадар вилоятда ишсизлик даражасини 3,2 фоизга, камбағаллик даражасини эса 3 фоизга тушириш мақсад қилинган. Хусусан, Ғузор, Қамаши, Кўкдала, Миришкор, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларини камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш вазифаси белгиланди.

 

Қишлоқ хўжалиги соҳасида чорвачиликни ривожлантириш, яйлов ерларидан самарали фойдаланиш ҳамда озуқа базасини мустаҳкамлаш бўйича янги тизим жорий этилиши қайд этилди. 2030 йилгача 200 минг гектар, жумладан 2026 йилда 15 минг гектар ерларни ўзлаштириш режалаштирилган.

 

Шунингдек, сув таъминоти масаласи ҳудуд учун долзарб экани таъкидланди. Жорий йилда 320 километр магистраль ва 3,3 минг километр ички каналларни бетонлаш, 70,6 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда 16 та насос станциясини модернизация қилиш белгиланган. Натижада йилига 800 миллион куб метр сувни тежаш имконияти яратилади.

 

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳрига сув етказиб бериш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, туризм салоҳиятини ривожлантириш, инфратузилма ва ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам қатор вазифалар белгиланди.

 

Йиғилиш якунида Президент масъул раҳбарларга инвестиция ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

2026 йилда Қашқадарёда камбағаллик даражаси 3 фоизга туширилади | Zamon.uz