Жаҳон

Энергия инқирози фонида Покистонда мактаблар ёпилади ва иш ҳафтаси қисқартирилади

Давлат харажатларини камайтириш доирасида амалдорлар маоши қисқартирилиб, хизмат транспортидан фойдаланиш чекланади.

Энергия инқирози фонида Покистонда мактаблар ёпилади ва иш ҳафтаси қисқартирилади

Покистон ҳукумати энергия ресурслари сарфини камайтириш ва давлат харажатларини қисқартириш мақсадида мамлакат миқёсида қатор қатъий тежамкорлик чораларини жорий этишини эълон қилди. Бу ҳақда Dawn нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ушбу қарорлар Яқин Шарқдаги кескинлашган геосиёсий вазият ҳамда энергия бозоридаги беқарорлик фонида қабул қилинган. Хусусан, Шаҳбоз Шариф мамлакатга телемурожаат қилиб, дунё бозорида нефть нархи 100 доллардан ошиб кетгани иқтисодиёт учун жиддий хавф туғдираётганини таъкидлаган.

 

Бош вазирнинг маълум қилишича, энергия сарфини камайтириш мақсадида бир қатор чекловлар жорий этилади. Жумладан, мамлакатдаги барча мактабларда 16 мартдан 31 мартга қадар икки ҳафталик таътил эълон қилинади, олий таълим муассасаларида эса дарслар вақтинча онлайн шаклга ўтказилади.

 

Шунингдек, давлат секторида ишловчиларнинг 50 фоизи масофавий ишлаш тизимига ўтказилади. Айрим соҳалар бундан мустасно ҳолда, иш ҳафтаси тўрт кунлик тартибга ўтказилиши режалаштирилмоқда.

 

Давлат харажатларини қисқартириш доирасида ҳукумат аъзолари ва юқори лавозимли амалдорлар учун ҳам қатор чекловлар белгиланди.

 

Хусусан, федерал ва провинция ҳукуматлари аъзолари икки ой давомида маош ва нафақалардан воз кечади, депутатлар маоши эса 25 фоизга қисқартирилади. Ойлиги 300 минг рупиядан ортиқ бўлган айрим амалдорлар икки кунлик иш ҳақидан воз кечади.

 

Бундан ташқари, хизмат автомобиллари учун ёнилғи лимити 50 фоизга камайтирилади, давлат идораларидаги транспорт воситаларининг 60 фоизи эса вақтинча фойдаланишдан чиқарилади. 2026 йил июн ойига қадар давлат идоралари учун янги автомобиль, мебель ва кондиционер харид қилиш ҳам тақиқланади.

 

Ҳукумат расмий тадбирларни ўтказиш тартибини ҳам чеклади. Жумладан, расмий тушлик ва ифторлик маросимларини ўтказиш тақиқланади, семинар ва конференциялар эса фақат давлат биноларида ташкил этилиши белгиланди. Вазирлар ва маслаҳатчилар учун зарур бўлмаган хорижий хизмат сафарлари ҳам вақтинча бекор қилинади.

 

Бош вазир Шаҳбоз Шариф ўз мурожаатида минтақада кескинлашган вазият энергия бозорига жиддий босим ўтказаётганини таъкидлади. У Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасидаги қарама-қаршиликлар фонида нефть нархининг кескин ошиши бутун минтақа иқтисодиётига таҳдид солаётганини қайд этди.

 

Шунингдек, ҳукумат нефть маҳсулотларини яшириб, сунъий равишда нарх оширишга уринаётган шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини ҳам огоҳлантирди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Энергия инқирози фонида Покистонда мактаблар ёпилади ва иш ҳафтаси қисқартирилади | Zamon.uz