Янги олий раҳбар Мужтабо Хоманаий ҳужумлар оқибатида жароҳатланди — Эрон давлат телевидениеси
Жароҳат қай даражада оғирлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Iran International нашри Эрон давлат телевидениеси Мужтабо Хоманаийни “жаанбаз” деб атаганини ёзмоқда.
Маълум қилинишича “жаанбаз” атамаси “душман зарбасидан жароҳат олган шахслар” учун ишлатилади. Бу янги олий раҳбарнинг ҳозирги бўлаётган урушда жароҳат олганини билдиради.
Эрон давлат телевидениеси хабарига кўра, жароҳат “Рамазон уруши” давомида юз берган. Бу ҳозирги АҚШ-Исроил ва Эрон урушини ифодалаш учун Эрон оммавий ахборот воситаларида ишлатиладиган ном ҳисобланади.
Телевидение жароҳатнинг қай даражада эканлиги ҳақида қўшимча маълумот бермаган.
Шунингдек, Доналд Трамп ABC News'га берган интервьюсида АҚШнинг розилигисиз тайинланган Эрон олий раҳбари узоқ вақт тахтда қолмаслигини билдирган эди.







