Жаҳон

Эрондаги мактабга АҚШ ракетаси зарба бергани аниқланди

Вашингтон бу ҳалокатли ҳужумга АҚШ жавобгар бўлиши мумкинлигини, аммо мактаб атайин нишонга олинмаганини маълум қилган.

Эрондаги мактабга АҚШ ракетаси зарба бергани аниқланди

Эроннинг Миноб шаҳридаги қизлар мактабига қилинган ҳужумда АҚШнинг Tomhawk ракетаси ишлатилгани аниқланди. Бу ҳақида видео таҳлилларга таяниб BBC Verify хизмати хабар бермоқда.

 

Эрон расмийларининг маълум қилишича, ҳужум натижасида 168 киши, жумладан тахминан 110 нафар ўқувчи ҳалок бўлган.

 

Mehr ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган, BBC Verify томонидан ҳақиқийлиги тасдиқланган видеода ракета Минаб шаҳридаги "Шажареҳ Таябеҳ" бошланғич мактаби ёнидаги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси базасига зарба беришидан олдинги ҳолат акс этган.

 

BBC Verify илгари сунъий йўлдош тасвирлари, тасдиқланган видеолар ва эксперт таҳлиллари орқали мактаб яқинидаги ҳудудга бир қатор зарбалар берилганини аниқлаган.

 

Экспертлар сўнгги видео Tomahawk ракетаси билан ҳудудга бир нечта зарбалар берилгани, бу операциянинг АҚШ томонидан амалга оширилганини кўрсатишини айтишган. Экспертлар шунингдек, на Исроил, на Эрон Tomahawk ракетасига эга эмаслигини таъкидлаган.

 

“Биргина Эрон ракетаси айни вақтда мактабни нишонга олиб, бундай юқори ўлим ҳолатини келтириб чиқариши ҳақиқатдан йироқ”, — деган экспертлар.

 

Шанба куни АҚШ Президенти Доналд Трамп Эронга тегишли қуроллар аниқ мўлжал олмаслигини айтиб, мактабдаги ҳодисада мамлакатнинг ўзини айблаган эди.

 

BBC'нинг АҚШдаги ҳамкори CBS'га кўра, Вашингтон бу ҳалокатли ҳужумга АҚШ жавобгар бўлиши мумкинлигини, аммо мактаб мақсадли тарзда нишонга олинмаганини маълум қилган.

 

Исроил ҳукумати манбаси CBS News'га берган маълумотда, Исроил бу ҳужум ортида эмаслиги ва унинг армияси мактаб яқинида фаолият юритмаганини билдирган.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрондаги мактабга АҚШ ракетаси зарба бергани аниқланди | Zamon.uz