Ўзбекистон

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани сув таъминоти филиали ходими фуқаролар томонидан калтакланди. Бу ҳақда «Фарғона сув таъминоти» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

 

Хабарга кўра, кеча, 9 март куни вилоятнинг Ўзбекистон туманида фаолият олиб бораётган туман сув таъминоти филиали инспектори ҳамда мижозлар бўлими бошлиғи хизмат вазифасини бажараётган вақтида айрим фуқаролар томонидан калтакланган, шунингдек уларнинг хизмат автомашинасига шикаст етказилган. 

 

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Марказий Осиё уруш фахрийларига қанчадан пул берди?

Бу йил 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 30 млн сўмдан бир марталик мукофот пули бериладиган бўлди. Умуман олганда, 2026 йил ҳолатига кўра, Марказий Осиёда нечта уруш фахрийси яшамоқда ва бу йил уларга қанча мукофот пули тўланяпти?

custom img

Ғалаба боғида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотираси ёд этилди

Прокуратура органлари томонидан уруш фахрийлари ва фронт ортида хизмат қилганлар хотирасига бағишланган тадбирлар ташкил этилди.

custom img

Россияда Ўзбекистондан олиб кирилган 20 тонна помидорда хавфли вирус аниқланди

Зарарланган маҳсулот партияси қайтарилиши ёки йўқ қилиниши мумкин.

custom img

Миллий медиада кадрлар салоҳиятини юксалтиришнинг амалий натижалари: Навоийда “Медиа ҳафталик” якунланди

Тадбир давомида 200 га яқин иштирокчига сертификат, 12 нафар фаол контент-мейкерга эса махсус карталар топширилди.

custom img

Тошкентда маст эркак йўл ўртасига чиқиб, ҳаракатга тўсқинлик қилди

Жамоат тартибини бузган шахсга нисбатан баённома расмийлаштирилди.

custom img

Энди банкдан 500 долларгача паспортсиз валюта олиш мумкин

Янги тартиб расмий эълон қилинганидан уч ой ўтгач кучга кириди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табрик йўллади

Табрикда Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ўзбекистонликларнинг фидойилиги ва тарихий ҳиссаси алоҳида қайд этилди.

custom img

Олмаотадаги ўзбек дипломатлари 82 нафар ватандошга ёрдам кўрсатди

Қийин вазиятга тушган ўзбекистонликларга вақтинчалик бошпана, тиббий ёрдам ва қайтиш ҳужжатлари тақдим этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"