Ўзбекистон

Оролнинг қуриган тубида чўл ўсимликлари экиш тадбирлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та АН-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

Оролнинг қуриган тубида чўл ўсимликлари экиш тадбирлари бошланди

 

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида – Орол денгизининг қуриган тубида саксовул экиш ишларига старт берилди.

 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси А. Абдуҳакимов, Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Т. Худайбергенов, Ўрмон агентлиги директори Э. Муҳиддинов, Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари С. Зуфаров, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси масъуллари, ўрмончилар, экологлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

Айтиш ўринлики, Давлат раҳбарининг бевосита ташаббуси билан Орол денгизининг қуриган тубида 2018-2025 йиллар давомида 2 млн гектар майдонда “яшил қоплама” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилди. Ушбу ўрмон-мелиоратив тадбирлари учун 7,8 минг тонна саксовул, қорабуроқ, черкез, қандим каби чўл ўсимликларининг уруғи жамғарилди.

 

Ҳар йили ўртача 1000 тагача техника ва механизмлар, 4 та самолёт, 2 та мотоделтаплан жалб этилди. Экиш тадбирларида 2 минг нафардан зиёд аҳоли, ишчи-ходим ва механизаторлар иштирок этди. Келгусидаги ўрмон барпо этиш ишлари учун йилига 100 гектардан кам бўлмаган майдонларда саксовул ниҳолхоналари ташкил этилди.

 

Тадбирда сўз олган Экология қўмитаси раиси А. Абдуҳакимов кейинги йилларда Оролнинг қуриган тубида чўлланишнинг олдини олиш, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини юмшатиш, биологик хилма-хилликни сақлаш ҳамда экотизимларни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишларни эътироф этди.

 

“Оролнинг қуриган тубида амалга оширилган барча ишлар мамлакатимизда экологик муҳитнинг яхшиланишига хизмат қилмоқда. Бу ерда, шундай шароитда чўл ўсимликлари экиш тадбирларида қатнашиш барча иштирокчилар, айниқса, ёшлар учун катта бахт. Аҳамиятлиси, экологик нуқтайи назардан олиб қаралганда, Орол ҳудудида қилинган бу ишлар бугун ўзининг самарасини кўрсатмоқда, келгусида ҳам бу тадбирлар изчил давом эттирилади, ” – деди А. Абдуҳакимов.

 

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда ҳам бу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та АН-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

 

Шу кунларда Орол денгизининг қуриган тубида чўл ўсимликлари экиш тадбирлари қизғин давом этмоқда.

custom img

Орол денгизнинг қуруган тубида чўл ўсимликлари экиш ишлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та AN-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

custom img

2026 йилда Қашқадарёда камбағаллик даражаси 3 фоизга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

custom img

“Инспекторнинг бошига ёғоч бўлаги билан урган”

Бош прокуратура Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланишига муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Тадбир Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва санъат, театр, кино ҳамда рақс йўналишларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ташкил этилди.

custom img

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

custom img

Хорижлик фуқаро Ўзбекистонга спорт озуқаси кўринишида синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлди

Мазкур гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс Бектемир туманида қўлга олинган.

custom img

Ўзбекистонда ҳаво совиши ортидан метан заправкалар иши яна чекланади

10 март, сешанба куни соат 16:00 дан бошлаб Республикадаги метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади.

custom img

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди

Шунингдек, 3150 та жиноят иши қўзғатилган, 2934 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган ва 980 нафар шахсга қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"