Ўзбекистон

Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси катта миқдорда наркотик модда сотаётганда қўлга олинди

Шунингдек, Сирдарёда тожикистонлик наркокурьерлар чагарадан улоқтирган 6 сумка наркотик моддани қабул қилиб олган икки шахс ушланди.

Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси катта миқдорда наркотик модда сотаётганда қўлга олинди

Тожикистондан ноқонуний олиб кирилган жами 77 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди. Бу ҳақда Zamon.uz'га ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, тегишли давлат органлари томонидан ўтказилган операцияда Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилаётган йирик миқдордаги гиёҳванд моддалар тўхтатиб қолинган.

 

Хусусан, Ўзбекистон–Тожикистон давлат чегарасининг Ховос тумани Шарқобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида тожикистонлик наркокурьерлар томонидан чегарадаги сим тўсиқ орқали улоқтирилган 6 та сумкани қабул қилиб олаётган пайтда икки нафар маҳаллий фуқаро қўлга олинган. Сумкалардан 8 кг 314 грамм героин ва 54 кг 458 грамм опий топилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ҳамда 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Шунингдек, Сурхондарё вилоятида ҳам наркотик моддалар савдосига оид яна бир ҳолат фош этилди. Сариосиё туманида ўтказилган тезкор тадбирда маҳаллий мактаблардан бирида ўқитувчи бўлиб ишловчи фуқаро 14 кг 680 грамм опий моддасини 180 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Тергов маълумотларига кўра, ушбу наркотик моддалар ҳам тожикистонлик наркокурьерлар томонидан етказиб берилган.

 

Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан ҳам қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда унинг эҳтимолий жиноий шерикларини аниқлаш бўйича тезкор-тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси катта миқдорда наркотик модда сотаётганда қўлга олинди | Zamon.uz