Ўзбекистон

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Тадбир Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва санъат, театр, кино ҳамда рақс йўналишларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ташкил этилди.

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий ҳамкорлик сўнгги йилларда янги босқичга чиқиб, санъат, театр, кино ва рақс йўналишларида изчил ривожланиб бормоқда. Икки давлат ўртасидаги ушбу алоқаларни яна-да мустаҳкамлаш мақсадида 9–11 март кунлари Ўзбекистонда “Грузия маданияти кунлари” тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz мухбири хабар берди.

 

Маданият кунлари доирасида 9 март куни Ўзбекистон Маданият вазирлигида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Грузия маданият вазири Тинатин Рукҳадзе ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни яна-да ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда халқаро маданий тадбирларда ўзаро иштирокни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Хусусан, томонлар санъат фестивалларида мунтазам қатнашиш амалиётини давом эттириш, жумладан, жорий йил апрель ойида Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган “Лазги” халқаро рақс фестивалида Грузия санъаткорлари иштирокини таъминлаш масаласини кўриб чиқди. Шунингдек, кино соҳасида ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Грузия Миллий фильм маркази ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги ўртасида ҳамкорлик битимини имзолаш таклифи муҳокама қилинди.

 

Театр санъати йўналишида ҳам янги лойиҳалар режалаштирилмоқда. Жумладан, Руставели номидаги Грузия миллий академик театри ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, шунингдек, Тбилиси хореография мактаби ва Тошкент давлат хореография академияси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ташаббуслари илгари сурилди.

 

Учрашув якунида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков грузиялик ҳамкасбини Хива шаҳрида ўтказиладиган “Лазги” халқаро рақс фестивалида шахсан иштирок этишга таклиф қилди.

 

Шу куни пойтахтдаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида “Грузия маданияти кунлари”нинг тантанали очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат маданият вазирлари, Грузиянинг Ўзбекистондаги дипломатик вакиллари ҳамда санъат ихлосмандлари иштирок этди.

 

“Маданиятлар мулоқоти: Ўзбекистон ва Грузия — асрлар мероси ва замон нафаси” номи остида ўтган гала-концертда Ўзбекистоннинг “Тумор” рақс ансамбли ҳамда Грузиянинг “Эрисиони” давлат академик халқ ашула ва рақс ансамбли ўз санъатларини намойиш этди.Мазкур маданий тадбир икки халқ ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

 

Маданият кунлари дастури доирасида 10–11 март кунлари пойтахтдаги Ўзбекистон Миллий кино саройида грузин киноси кунлари ҳам ташкил этилади. Унда “Тўй”, “Соябон”, “Мусиқачилар”, “Ғалати одамлар” каби турли жанрдаги бадиий фильмлар томошабинларга тақдим этилиши режалаштирилган.

 

Маълумот учун, ўтган йил июль ойида Грузиянинг Тбилиси шаҳрида “Ўзбекистон маданияти ва кино кунлари” ўтказилиб, унда ўзбекистонлик санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари ҳамда кинофильмлар намойиш этилган эди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда | Zamon.uz