Жаҳон

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевдан кейин Мужтабо Хоманаийни табриклаган учинчи давлат раҳбари бўлди.

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Мужтабо Хоманаийни  Эрон Ислом Республикасининг янги олий раҳбари этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.

 

Табрик мактубида Имомали Раҳмон Эрон халқининг мамлакат олдида турган мураккаб синовларни янги раҳбар бошчилигида енгиб ўтишига ишонч билдирган. 

 

Шунингдек, Тожикистон етакчиси Эроннинг минтақавий ҳамда глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашдаги ролини юқори баҳолаб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойиллари асосида янада ривожлантиришга тайёр эканини ҳам таъкидлаган.

 

Имомали Раҳмондан аввал Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам Мужтабо Хоманаийни табриклаган эди.

 

9 март куни Эроннинг 88 нафар аъзодан иборат Экспертлар кенгаши Мужтабо Хоманаийни мамлакатнинг янги олий раҳбари этиб сайлаган эди. У сиёсий ва ижтимоий масалаларда тажрибага эга диний арбоб сифатида таърифланмоқда.

 

Шундан сўнг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси янги раҳбарга содиқлик қасамёдини қабул қилгани билдирилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади | Zamon.uz