Жаҳон

Трамп ва Путин Эрондаги урушни якунлаш масалаларини кўриб чиқди

Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича ҳам музокара ўтказилган.

Трамп ва Путин Эрондаги урушни якунлаш масалаларини кўриб чиқди

АҚШ Президенти Доналд Трамп душанба куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди ва суҳбатда Эрон уруши ҳамда Украина можаросини якунлаш бўйича ҳаракатлар муҳокама қилинди. Бу ҳақида Кремлга таяниб Axios хабар бермоқда.

 

Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, давлат раҳбарлари мулоқотида Эрон атрофидаги можаро ва Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича музокараларга урғу берилган. 

 

Суҳбат АҚШ президенти ташаббуси билан бўлиб ўтган. Икки мамлакат президентлари Эрондаги вазият юзасидан батафсил фикр алмашган.

 

Телефон суҳбати давомида Путин Эрондаги можарони тезроқ сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилишга қаратилган қатор мулоҳазаларини билдирган. Шу билан бирга,  Россия раҳбари АҚШ ва шахсан Трампнинг Украина можаросини ҳал қилишдаги воситачилик саъй-ҳаракатларини ижобий баҳолашини қайд этган.

 

Қўшма Штатлар президентининг сўзларига кўра, суҳбат чоғида Путин Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирган. Украина мавзусининг муҳокамаси ҳам ижобий тарзда ўтказилган.

Аввалроқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Яқин Шарқдаги уруш Москванинг уруши эмаслигини ва уни фақат бошлаган одам тўхтатиши мумкинлигини айтган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп ва Путин Эрондаги урушни якунлаш масалаларини кўриб чиқди | Zamon.uz