Жаҳон

Трампнинг маслаҳатчилари уни Эронга қарши урушдан чиқиш йўлини топишга ундамоқда — The Wall Street Journal

Маслаҳатчилар нефть нархларининг ошиши ва узоқ давом этадиган можаро сиёсий норозиликка сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

Трампнинг маслаҳатчилари уни Эронга қарши урушдан чиқиш йўлини топишга ундамоқда — The Wall Street Journal

АҚШ Президенти Доналд Трампнинг бир нечта маслаҳатчилари сўнгги кунларда унга Эрон билан урушдан чиқиш учун режа ишлаб чиқишни тавсия қилган. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри юқори мартабали Оқ уй вакилларига таяниб, хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Эрон билан боғлиқ можароларда иштирок этишни тўхтатиш нефть нархларининг ошиши ва узоқ давом этадиган можаро оқибатида пайдо бўлаётган хавотирлар фонида муҳим ҳисобланади. 

 

Шунингдек, АҚШ маъмуриятининг вакили АҚШ ҳарбий устунликка эга бўлиб турган бир пайтда, Трамп урушни фақат қониқарли ғалабага эришсагина тўхтатиши мумкинлигини маълум қилган.

 

“Трамп Эроннинг АҚШ ва Исроилнинг тинимсиз қўшма ҳарбий кампаниясига қарамай таслим бўлмаётганидан ҳайратда қолмоқда,” — дея қўшимча қилган мансабдор.

custom img

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевдан кейин Мужтабо Хоманаийни табриклаган учинчи давлат раҳбари бўлди.

custom img

Эрон ядровий дастурини ҳарбий йўл билан йўқ қилиб бўлмайди — Аббос Ароқчи

Эрон ТИВ раҳбари va Исроилга қарши қанча керак бўлса шунча ҳужум қилишга тайёрлигини билдирди.

custom img

Трамп ва Путин Эрондаги урушни якунлаш масалаларини кўриб чиқди

Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича ҳам музокара ўтказилган.

custom img

АҚШ ва Исроил ҳужумлари тўхтамагунича нефть блокадаси давом этади — Эрон

Уруш натижасида Ҳўрмуз бўғози ёпилди, танкерлар бир ҳафтадан ортиқ ҳаракат қила олмаяпти, ишлаб чиқарувчилар қувватни тўхтатишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Янги олий раҳбар Мужтабо Хоманаий ҳужумлар оқибатида жароҳатланди — Эрон давлат телевидениеси

Жароҳат қай даражада оғирлиги ҳақида маълумот берилмаган.

custom img

Буюк Британиянинг икки кунлик газ захираси қолди

Энергия бозоридаги узилишлар сабаб Лондон газни юқори нархларда сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Масъуд Пезешкиян Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди

У Нахчивон ҳодисасида Эрон алоқадор эмаслигини маълум қилди ва воқеа текширилиши таъкидлади.

custom img

Жанубий Кореядаги заводда бахтсиз ҳодиса сабаб Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ишчини юк кўтарувчи техника уриб юборгани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"