Ўзбекистон

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди

Шунингдек, 3150 та жиноят иши қўзғатилган, 2934 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган ва 980 нафар шахсга қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди

2026 йилнинг январ ва феврал ойларида криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказилиши натижасида 45 та жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, тадбирлар давомида 116 та товламачилик, 315 та ноқонуний қурол сақлаш, 86 та қиморхона фаолияти ва 40 та одам савдоси каби жиноятлар аниқланган. Шунингдек, 790 та ОИВ инфекциясини тарқатиш, фоҳишахона ташкил этиш каби жиноятлар ҳам фош қилинган. Қидирувда бўлган 533 нафар шахс ушланиб, уларга нисбатан жазо чоралари қўлланилган.

 

Январ-феврал ойларида жами 3150 та жиноят иши қўзғатилган, 2934 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган ва 980 нафар шахсга қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.

 

Қайд этилишича, ноқонуний қуроллар билан боғлиқ 315 та иш давомида 4570 та совуқ қурол мусодара қилинган. Жумладан 50 та бита, 72 та кастет, 4004 та ўткир тиғли жисм ва 444 та бошқа турдаги қурол. Шу билан бирга, 5814 дона ўқ-дори ва 3,715 килограмм портловчи моддалар далилий ашёлар сифатида олинган.

 

Ижтимоий тармоқларда жиноятчиликка ундовчи ва ёшлар орасида бузғунчи ғояларни тарғиб қилувчи 47 та аккаунт ҳам блокланган.

 

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги вакиллари жиноятчиликнинг барча кўринишларига қарши қатъий чоралар кўрилаётгани ва жамиятда хавфсиз ва соғлом муҳитни таъминлаш ишлари давом этаётганини таъкидлади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.