Ўзбекистон

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

 

Шавкат Мирзиёев 11 март куни кимё саноатида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан тақдимот билан танишди.

 

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда тармоқни “мақсад – ҳаракат – натижа” тамойилига асосланган янги стратегик режалаштириш тизими асосида ривожлантириш зарурлиги таъкидланди. Кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги қувватларни ишга тушириш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

 

Жорий йилда кимё саноати маҳсулотлари экспортини 720 миллион долларга етказиш режалаштирилган. Қишлоқ хўжалигини зарур ўғитлар билан таъминлаш мақсадида 1,12 миллион тонна азотли, 135 минг тонна фосфорли ва 222 минг тонна калийли ўғит ишлаб чиқариш вазифаси қўйилди.

 

Маълум қилинишича, 2026 йилда тармоқ ва ҳудудларда 9,5 миллиард долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади ҳамда 2,5 миллиард доллар инвестиция жалб этилади. Шу жумладан, 24 та стратегик лойиҳа доирасида 7 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилади.

 

Йиғилишда Қўнғирот сода заводи, Самарқандкимё ҳамда Деҳқонобод калий заводидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши танқидий кўриб чиқилиб, муддатларни тезлаштириш бўйича топшириқлар берилди.

 

Шунингдек, Аммофос‑Максам корхонасида тўпланган фосфогипс чиқиндиларини қайта ишлаш ва ундан қўшимча маҳсулотлар, жумладан сульфат кислотаси ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Кимё саноатини ривожлантириш доирасида Жанубий Корея компаниялари билан ҳамкорликда кимё-технология инновация марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Ушбу марказ газ ва кўмир кимёси, нано ва композит материаллар, катализаторлар ҳамда бошқа йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борадиган Марказий Осиёдаги етакчи илмий платформага айланиши кутилмоқда.

 

Бундан ташқари, Фарғонаазот ва Навоиязот корхоналарида ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, маиший кимё маҳсулотлари ҳамда янги турдаги шиналар ишлаб чиқариш лойиҳаларининг бориши ҳақида маълумот берилди.

 

Йиғилишда Ўзкимёсаноат тизимида рақамлаштиришни кенгайтириш, ЭРП тизимини жорий этиш ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш орқали тармоқ самарадорлигини ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Энергияни тежаш ва харажатларни оптималлаштириш орқали маҳсулот таннархини 10–15 фоизгача камайтириш вазифаси қўйилди.

 

Якунда давлат раҳбари кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, муаммоли масалаларни тезкор ҳал этиш ҳамда янги ишлаб чиқариш қувватларини белгиланган муддатларда ишга тушириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади | Zamon.uz