Жаҳон

АҚШ Эронга қарши операцияга кунига 900 млн доллар сарфламоқда

Оқ уй яқин кунларда АҚШ Конгрессидан қўшимча мудофаа бюджети сўраши кутилмоқда.

АҚШ Эронга қарши операцияга кунига 900 млн доллар сарфламоқда

АҚШ томонидан Эронга қарши олиб борилаётган ҳарбий операциялар учун кунига тахминан 900 миллион доллар сарфланмоқда. Бу ҳақда АҚШ Сенатидаги кўпчилик етакчиси John Thune маълум қилди, дея хабар бермоқда Interfaks.

 

Унинг сўзларига кўра, операция катта маблағ талаб қилаётганига қарамай, АҚШ қўшинлари ўз олдига қўйилган мақсадларга эришмоқда.

 

“Бу сезиларли харажат, бироқ биз яхши ҳолатдамиз. Олдимизга қўйилган вазифалар бажарилмоқда. Бу муҳим миссия ва умид қиламанки, у тез орада якунига етади”, — деган Thune.

 

Аввалроқ халқаро оммавий ахборот воситалари АҚШ томонидан Эронга қарши дастлабки ҳарбий зарбалар доирасида ўқ-дорилар учун 5,6 миллиард доллар сарфлангани ҳақида хабар берган эди.

 

Шунингдек, Оқ уй яқин кунларда ҳарбий операцияларни молиялаштириш учун ўнлаб миллиард долларга тенг қўшимча мудофаа бюджети ажратишни сўраб, АҚШ Конгрессига мурожаат қилиши кутилмоқда.

custom img

Исроилда ракета ҳужуми оқибатида 62 ёшли ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди

У сўнгги 14 йил давомида Исроилда яшаб келган ва ушбу давлат фуқароси ҳисобланган.

custom img

Хитой Тожикистон–Афғонистон чегарасида 9 та чегара иншооти қуради

Лойиҳа қиймати 550 миллион сомонийдан ортиқ бўлиб, маблағ тўлиқ Хитой томонидан қопланади.

custom img

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ва Исроилга тегишли йирик банкларга ҳужум қилиши мумкин

Эрон ҳарбий штаби раҳбари Яқин Шарқ мамлакатлари аҳолисига ушбу объектлардан бир километр узоқроқда бўлишни маслаҳат берди.

custom img

72 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди

Доналд Трамп АҚШ президенти бўлгандан буён 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик депортация қилинган.

custom img

Минтақадаги давлатлар Эроннинг душмани эмас — Қатар ташқи ишлар вазири

Вазир Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Хулайфий Эрон ва Қўшма Штатларни воситачилик йўли билан ечим топиш учун музокаралар столига қайтишга чақирди.

custom img

АҚШ Исроилдан Эрондаги нефть ва энергетика объектларига зарба бермасликни сўради

Сўровнинг сабабларидан бири сифатида Трампнинг уруш тугагандан кейин Венесуэладаги каби Эрон нефть сектори билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчилиги келтирилган.

custom img

Теҳрон Байрутда тўрт нафар эронлик дипломатнинг ўлдирилганини террорчилик ҳаракати сифатида баҳолади

Исроил ҳарбийлари Байрутдаги меҳмонхонада эронлик агентларнинг махфий учрашуви бўлиб ўтаётганидан хабардор бўлган.

custom img

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийлари фатвоси асосида қабул қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"