Жаҳон

АҚШ Исроилдан Эрондаги нефть ва энергетика объектларига зарба бермасликни сўради

Сўровнинг сабабларидан бири сифатида Трампнинг уруш тугагандан кейин Венесуэладаги каби Эрон нефть сектори билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчилиги келтирилган.

АҚШ Исроилдан Эрондаги нефть ва энергетика объектларига зарба бермасликни сўради

АҚШ Исроилдан Эроннинг энергетика объектлари, айниқса нефть инфратузилмасига зарбаларни тўхтатишни “юқори сиёсий даражада” сўради. Бу ҳақда сўровдан хабардор учта манбага таяниб Axios маълумот берди.

 

7 март куни Исроил ҳаво кучлари Теҳрон ва қўшни Караж шаҳридаги нефть омборларига зарбалар берди. Натижада Эрон пойтахтида нефть базаларидаги ёнғинлар натижасида ҳосил бўлган ифлослантирувчи заррачалар сабаб “қора ёмғир” кузатилди.

 

Исроил расмийларидан бирига кўра, АҚШ Эроннинг нефть объектларига режалаштирилаётган ҳар қандай зарба ҳақида олдиндан огоҳлантиришни сўраган. Президент Доналд Трамп маъмурияти Исроил бундай зарбаларни тўхтатиши кераклигининг учта сабабини келтирган.

 

Биринчидан, улар асосий қисми Эрон ҳукуматига қарши бўлган фуқароларга ҳам зарар етказади; иккинчидан, Трамп Венесуэладаги каби уруш тугаганидан кейин Эрон нефть сектори билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи; учинчидан, бундай ўққа тутишлар Теҳроннинг Форс кўрфази мамлакатларидаги энергетика инфратузилмасига кенг кўламли жавоб ҳужумларини келтириб чиқариши мумкин.

 

Аxios'нинг ёзишича, бу Эронга қарши уруш бошланганидан бери АҚШнинг Исроил ҳарбий ҳаракатларини биринчи марта чеклаши ҳисобланади

 

“Трампнинг илтимоси юқори сиёсий даражада, шунингдек, алоҳида Исроил армияси бош штаби бошлиғи Эял Замирга етказилди”, деди Исроил расмийларидан бири.

 

Трамп Эрон энергетика ва нефть объектларига зарба беришни “охирги чоралар” сценарийси сифатида кўриб чиқмоқда. Агар Эрон биринчи бўлиб АҚШ иттифоқчиси бўлган араб давлатларининг нефть инфратузилмасига ҳужум қилса, жавоб зарбалари берилади.

 

Шу билан бирага АҚШ Эрон нефть объектларига янги зарбалар серияси жаҳон хомашё нархининг янада ошишига олиб келишидан хавотирда.

custom img

Теҳрон халқаро аэропортида рейслар тикланмоқда

Ҳозирда 8 та маҳаллий авиакомпания 15 та йўналиш бўйича парвозларни амалга оширмоқда.

custom img

Трамп Тинчлик бўйича Нобел мукофотини олиши мумкин

Номзодлар орасида Трампдан ташқари яна 286 киши кўриб чиқилмоқда.

custom img

Жаҳон шаҳарлар форуми WUF13 жорий йилда Бокуда ўтказилади

17–22 май кунлари бўлиб ўтадиган WUF13 шаҳарсозлик, инновация ва “яшил” ривожланиш масалаларига бағишланади.

custom img

АҚШнинг Эрон урушидаги харажатлари 25 млрд доллардан юқори бўлиши мумкин

Пентагон тақдим қилган бу рақамлар “ҳақиқатдан йироқ” экани айтилмоқда.

custom img

АҚШ шармандали мағлубиятга учради — Хоманаий

Олий раҳнамо АҚШнинг ҳарбий режалари муваффақиятсизликка учраганини таъкидламоқда.

custom img

Трамп Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига таклиф қилинмади

Россия президенти матбуот котиби АҚШ президентининг парадга таклиф этилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

custom img

Эрон можароси 30 миллиондан ортиқ одамни қашшоқликка тушириши мумкин — БМТ

Уруш оқибатлари 160 мамлакат иқтисодиётига таъсир қилмоқда.

custom img

Трамп Эронни “раҳм-шафқат сўрашга” чақирди

АҚШ президенти Эронни музокара ва таслим бўлишга ундаб, унинг иқтисодий ҳолатини “ўлик” деб таърифлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"