Ўзбекистон

Блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда ва пора беришда айбланиб, ҳибсга олинди

Блогер самарқандлик  фуқаронинг бошқа шахс билан молиявий масаласини ҳал қилиб бериш эвазига пул олган.

Блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда ва пора беришда айбланиб, ҳибсга олинди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро фирибгарлик қурбони бўлгани ҳақида ички ишлар органларига мурожаат қилгани юзасидан блогер Сирожиддин Одиловга нисбатан қамоққа олиш жазоси қўлланилди. Бу ҳақда Самарқанд ИИБ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 1961 йилда туғилган Р.Х. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2024 йил август ойида Тошкент шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган Сирожиддин Одиловга бошқа шахс билан ўртасидаги молиявий масалани ҳал қилиб беришни сўраб мурожаат қилганини билдирган. Сирожиддин Одилов ваколатли шахс бўлмаса-да, масалани унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига маълум миқдорда пул олган, бироқ ҳозиргача ваъдасини бажармай, уни алдаб келган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Сирожиддин Одиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) ҳамда 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

 

Ҳозирда мазкур иш бўйича Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, Сирожиддин Одилов тармоқларда “Сирожиддин Медиа” номи билан фаолият юритади ва унинг ЁуТубеъдаги саҳифасида салкам 1 млн, Фаcебоокъда 50 мингга яқин, Инстаграмъда 30 мингдан зиёд обуначиси бор. Блогер асосан ҳуқуқий-ижтимоий мавзуларда чиқишлар қилиб келган.

 

"Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов мазкур ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.

 

“Сирожидиннинг жиноят иши дебочаданоқ процессуал хатолар билан бошланди. Эҳтиёт чорасини белгилаш бўйича маҳкамага пойтахтдан борган икки нафар адвокат ордери бўла туриб қўйилмади, аксинча, давлат адвокати иштирок этди. Ҳимояланиш ҳуқуқи шахснинг империатив ҳуқуқи бўлиб, бундай ҳуқуқнинг бузилиши жиноят ишининг холис кўрилишига шубҳа уйғотади”, – деб ёзади Ташанов.

 

Ҳуқуқ ҳимоячисининг тахминича, “тизим энди бундай шубҳаларни пардалаш учун айбсизлик презумпциясига зид равишда Одилов шахсига нисбатан троллинг уюштириши” мумкин.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда ва пора беришда айбланиб, ҳибсга олинди | Zamon.uz